Ссылки доступа

Олти ойлик танаффусдан сўнг 7 сентябрда 329 та мактаб ўз фаолиятини бошлади


Олти ойлик танаффусдан сўнг 329та мактабда синов тариқасида таълим жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Хабарда билдирилишича, янги 2020/2021 ўқув йили расман жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошланади.

“Санитария хизмати марказлари 5 сентябрга қадар мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлик ҳолатини ўрганиб, жамоага қўшимча ўқув-тренинглар ўтказди, бундай тренинглар ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор санитария эпидемиология ва осойишталик марказининг хулосаси асосида маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари томонидан қабул қилинади”, - дейилади расмий хабарда.

Ўзбекистонда илк бор коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг, 16 мартдан бошлаб, анъанавий таълим жараёнлари вақтинчалик тўхтатилиб, болалар уй шароитида онлайн таҳсил олишни бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG