Ссылки доступа

Туркманистонда “хавфли юқумли касалликлар” дан даволанишдан бош тортганлар қамоққа ётқизилади


Туркманистон расмийлари республика Жиноий кодексига тузатишлар қабул қилишди, унга кўра, касалхонадан қочган ёки “хавфли юқумли касалликлар”ни даволашдан бўйин товлаган шахсларга икки йилгача, такрорланган тақдирда, беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси хавф солади.

Туркманистон Жиноий кодексига қўшимчалар мамлакат ОАВда чоп этилган. Ҳужжатда айтилишича, ким “эпидемиологик ва пандемик хусусиятдаги юқумли деб тан олинган” касалликдан даволанмасдан шифохонадан қасддан қочганлар, шунингдек, бошқа одамларни бу иллат билан касалланиш хавфига дучор қилганлар қамоқ муддати билан жазоланади.

Қонун 2020 йилнинг 22 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан имзоланган, деб қайд этади республика ОАВ.

Туркманистон расмийлари айни пайтда мамлакатда коронавируснинг бирор бир ҳодисаси кузатилмаганини иддао қилмоқдалар. Шунга қарамай, кўплаб шаҳарларда – инфекцион касалликлар профилактикаси мақсадида карантин чекловлари жорий этилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти делегацияси республикага ташрифи чоғида Туркман расмийларини мамлакатда “гўёки коронавирус бордек” жамоат хавфсизлиги чораларини қабул қилишга чақирган эди.

Июн охирида Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги Ашхабоддаги АҚШ элчихонасининг маҳаллий яшовчилар COVID-19 аломати билан коронавирус тестидан ўтаётгани ва юқумли кссалликлар клиникаларида 14 кунлик карантинга ётқизилаётгани ҳақидаги маълумотлар ўрин олган хабарини “фейк ахборот” деб атади.

Ўшанда Ашхабоддаги АҚШ элчихонаси сайтида америкалик фуқароларни соғлиқларига таҳдид ва дипломатик миссия ходимларининг соғлиғи ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган чоралар ҳақида огоҳлантирувчи хабарни чоп этган эди.

Бутун мамлакат бўйлаб касалхоналар тўлиб тошган, тиббий ходимларни карантин зонасига икки ҳафталик ишга жўнатишмоқда, ўликхоналар вафот этганлар жасадини махсус қопларда бермоқда, қабристонларда жадаллик билан янги қабрлар ўсиб бормоқда, дея қайд этади Озодлик радиоси.

XS
SM
MD
LG