Ссылки доступа

Қирғизистондаги сайловлар арафасида қурол дўконлари фаолияти тўхтатилади


Сайловолди ташвиқот ишлари бошлангани муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ов, хизмат ва фуқароларга тегишли қуролларнинг эгалари ва фойдаланувчиларини текширишни бошлади.

ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, қўриқлаш агентликлари ва уларнинг филиаллари ҳужжатлари тўлиқ текширувдан ўтказилади.

«Қурол олиб юриш, сақлаш ва фойдаланишга оид рухсат берувчи ҳужжатлар берилиши вақтинча тўхтатилади, орадан бир неча кун ўтиб шунингдек, бутун республика ҳудуди бўйлаб қурол дўконлари фаолияти ҳам тўхтатилади», - деб хабар беради ИИВ.

Қирғизистон Республикаси Жокоргу Кенеши депутатлари сайлови 2020 йилнинг 4 октябрига белгиланган. Марказий сайлов комиссияси 3 сентябрь куни унда қатнашиши учун 15 партияни рўйхатга олган бўлиб, улар ўз навбатида жами 1912 нафар номзодни илгари суришмоқда.

XS
SM
MD
LG