Ссылки доступа

"Брешна": Душанбеда Афғонистонга электр энергия экспортини аввалги ҳажмда тиклашга ваъда беришди


Тожикистон расмийлари Афғонистонга электр қуввати экспортини аввалги ҳажмда тиклашга тайёр. Бу ҳақда “Брешна” афғон энергетик компанияси хабар қилади. “Барки точик” тожик энергохолдинги бу хабарни на тасдиқлади, на инкор этди.

“Брешна” афғон компанияси дастурларининг маслаҳатчиси Мужтаба Хушманд 5 сентябрь куни Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистон расмийлари Афғонистонга электр энергия ҳажмирни аввалги ҳажмда тиклашга ваъда беришганини хабар қилди.

«Барки точик» компанияси 27 июлдан тожик электр қувватининг Афғонистонга экспорти ҳажмини қисқартирган эди. Сабаби – Вахш дарёсига сув оқимининг камайиб кетишидир, дея баёнот берган эди ўшанда компания раҳбари Мирзо Исмоилзода. Унга кўра, айни шу сабаб туфайли 16 июлдан Ўзбекистонга электр энергия экспорти қисқарди.

Июлда “Брешно” афғон компанияси Тожикистон мамлакатга электр энергия эскпортини 90 фоизга қиқартирганини тасдиқлади. Шу бугунги кунгача Тожикистон Афғонистонга ҳар куни 320 МВт энергия эскорт қилган, энди бу кўрсаткич 40 МВтгача қисқарди, деб хабар қилади компаниядагилар.

Мужтабо Хушмандга кўра, Тожикистон томонидан етказиб бериладиган электр қуввати Афғонистоннинг шимолий туманлари бўйлаб тақсимланади, тожик электридан Кобул аҳолиси ҳам фойдаланиши мумкин.

Аввалроқ, Тожикистон етказиб бераётган электр қувватидан Кобул, Нангархар, Лағмон, Лукар, Пактика, Парвон, Панжшер, Кариса ва Бағлон вилоятлари фойдаланаётгани хабар берилган эди.

Тожикистоннинг «Барки точик» компаниясидагилар ҳозирча бу хабарни на тасдиқлашди, на инкор этишди. Компания матбуот маркази ходими раҳбариятдан Афғонистонга электр энергия экспортининг аввалги ҳажмда тикланиши ҳақидаги хабарни аниқлашга ваъда берди.
Ўтган ҳафта “Барки точик” компанияси Нурек ГЭСи сув омбори тўлиқ тўлганини хабар қилди. Сув омборидаги сув сатҳи максимал кўрсаткичга етди, деб хабар берди компания.

Эслатиб ўтамиз, «Барки точик» энергия холдингидагилар олдинроқ, йил бошидан Нурек ГЭСида ишлаб чиқарилаётган электр қуввати асосан, ички истеъмол учун ишлатилаётганини, натижада, электр энергия экспорти ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда, 324,9 млн кВт соатга қисқарганини маълум қилишди. Ушбу даврда Афғонистонга 546 млн кВт соат электр энергия, Ўзбекистонга – 358 млн кВт соат электр қуввати экспорт қилинган.

XS
SM
MD
LG