Ссылки доступа

Саудия Арабистонида журналист Хашогги иши бўйича ҳукм ўқилди


Джамаль Хашогги

Саудия Арабистонида давлат айблови 2018 йил октябрда ўлдирилган журналист Жамал Хашогги (Қошиқчи) иши бўйича якуний ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Al Arabia телеканали хабар берди.

Беш киши 20 йил қамоққа ҳукм қилинди. Яна уч нафари етти йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Уларнинг ҳаммаси журналистнинг ўлимига алоқадорликда айбдор дея топилди.

Май ойида Хашшоги оиласи қотилларни авф қилиш борасидаги баёнот билан чиқди. Подшоҳлиқ қонунларига кўра, бу ҳолда айбдорларни ўлимга ҳукм қилиб бўлмайди.

The Washington Post газетасининг колумнисти Жамал Хашогги 2018 йил октябр ойи бошларила Истамбулдаги Саудия Арабистони консулхонасида ўлдирилган эди. Ўлдирлиганидан сўнг Хашогги жасади бўлакларга бўлиниб, Саудия Арабистоннинг консулхонасидан олиб чиқилган. Жасад қолдиқлари ҳамон топилмади.

Хашогги Эр-Рияд сиёсатини, жумладан, мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салманни танқид қиларди.

Ўтган йилнинг октябрида хуқуқни ҳимоя қилувчи Human Rights Watch гуруҳи Хашогги қотиллари иши бўйича ёпиқ эшиклар ортидаги суд жараёнини халқаро стандартларга мос келмаслигини маълум қилган эди. Декабрда бу иш бўйича айбланган беш киши ўлимга, яна уч нафари қамоққа ҳукм қилинган эди.

Июл ойи бошларида Хашогги ўлдирилиши билан боғлиқ иш Туркия судида кўриб чиқила бошланди. Саудия Арабистоннинг 20 нафар фуқоросига нисбатан айблов қўйилди. Улар сиртдан суд қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG