Ссылки доступа

Суд ҳукмига қарши Қарағанда заводи ишчилари норозиликка чиқди (видео)


Қарағанда яқинидаги кўмирни қайта ишловчи «KAZ Феррит» фабрикасининг юзлаб ходимлари 7 сентябр куни корхона ҳудудида норозилик намойишига чиқди.

Улар суд орқали фабрика конвейр линияси жойлашган ерга эгалик ҳуқуқини ҳимоя қилган хусусий компания талабига биноан ишлаб чиқариш цехларининг маълум қисми бузилиши юзасидан суд томонидан чиқарилган қарорга норозилик билдирдилар. Ишчилар қўлларида «Ишимизни олиб қўйманг!», «Нонсиз қоламиз!», «Фабрика тўхтаб қолишига йўл қўймаймиз!» каби шиорлар бўлган плакатларни кўтариб олишган эди.

— Биз ишсиз қолишдан қўрқамиз. Фабрика ёпилиши борасида хавотирлар бор, бизнинг оиламиз, фарзандларимиз, кредитларимиз бор. Қаердан иш излаймиз? Фабирика беркитилишини билган одамлар ҳафа бўлди, — дейди фабрика ходими Олег Цейтер.

Бу фабрика директорининг айтишича, суд қарорига биноан обьектнинг маълум қисмини бузиш ишлари 9 сентябрда бошланади.

— Фабрика фаолияти издан чиқади, одамлар, тахминан 500га яқин киши ишсиз қолади. Ер муносабатлари бўлимидан англаб етдики, фабрика атрфидаги ерлар бошқа компанияга тегишли экан. Буни тегиши идоралар ҳал қилиши керак. Шу сабабли биз хукуматга илтимос билан чиқиб, қонунга биноан ерни бизга қайтаришларини сўрадик, чунки аввал бошданоқ бу ерлар фабрика қурилишига мўлжалланган эди, — дейди Азаттиқ мухбирига «KAZ Феррит» фабрикаси директори Иван Назаренко.

«KAZ Феррит» билан судлашган «СВХ-Портал» компаняси фабика жойлашган ер ҳудуди ўзларига тегишли эканлигини айтмоқда.

— Биз мулкдормиз, биз ҳам ишлашни истаймиз, бизнинг ҳам ходимларимиз бор, биз ҳам фойда кўришни ҳоҳлаймиз. Биз уларга ижара бўйича шартнома тузишни таклиф қилдик, аммо улар бунга рози бўлмаяпти. Биз судга мурожаат қилдик, ярим йилдан кейин суд қарори чиқди, энди суд ижрочилари иш бошлайди. Музокоралар столига ўтириш керак, — дея вазият юзасидан Азаттиққа изоҳ берди «СВХ-Портал» юристи Алма Машанова.

Ҳодиса жойига хукумат вакиллари ва полиция ходимлари етиб келди, улар фабрика ҳудудида бўлаётган ҳодисаларни кузатиб турдилар ва видеокамерага муҳрладилар.

Хокимликдагиларнинг айтишларича, ҳозирги вазият — аввалига битта лойиҳа ташкил қилган, сўнг ажралиб кетган иккита таъсисчи ўртасидаги мулкий бахс натижасидир. Қарағанда вилоят Ер муносабатлари бўлимининг хабар қилишича, ер участкасини давлат мулкига олиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

— Августда сув ресурслари қўмитаси томонидан ер участкасини тақдим қилиш масаласининг қонунийлиги текширилди. Мана «KAZ Феррит»га тегишли фаолият юритаётган завод бор. «KAZ Феррит» расмийлаштирилганидан кейин атрофдаги худуд «СВХ-Портал»га тақдим қилинди. Мана шу ерда қоида бузилишлари бор. Қўмита томонидан хокимият ва ер муносабатлари бўлимига ер участкасини давлатга қайтариш бўйича йўл қўйилган бузилишларни бартараф этиш топширилди. Агар ер давлат мулки бўлса, нима бўлишидан қатьий назар тақдим қилинган участка билан комиссия шуғулланади, — деди тўпланган журналистларга ер муносабатлари бўлими вакили.

«KAZ Феррит» корхонасига 2008 йилда асос солинган, бу корхона кўмирни сотиб олиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. Унинг таъсисчилари орасида — миллий компанияларни бирлаштирувчи «Самрук-Казына» жамғармасининг шўъба корхонаси бўлмиш «Самрук-Казына Инвест» компанияси ҳам бор. Фабрикада Қарағанда ва Сарани шаҳарлари, шунингдек Петровка қишлоғи аҳолиси меҳнатқилади.

XS
SM
MD
LG