Ссылки доступа

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги «Каркыра-автодорожный» НЎП иш бошлади


Давлат чегарасининг Қирғизистон-Қозоғистон участкасидаги «Каркыра-автодорожный» назорат ўтиш пункти 7 сентябрдан фаолиятини қайта тиклади. Бу ҳақда ҚР Давлат Чегара хизмати маълум қилди.

Пункт 08:00 дан 18:00гача ишлайди. У ердан фуқоролар, транспорт воситалари, юклар, товарлар ва ҳайвонлар ўтиши мумкин. Қозоғистонда карантин чоралари туфайли ҚР ва хорижий давлат фуқоролари мамлакатга киришдан аввал Қозоғистон томони жорий қилган чекловлар билан танишадилар.

Иссиқкўл вилоятининг Тюпа туманида жойлашган «Каркыра-автодорожный» ўтиш пункти орқали электрон визалар билан ўтишнинг имкони йўқ.

2020 йилдан бошлаб мазкур ўтиш пункти туну кун ишлаш режимига ўтди.

XS
SM
MD
LG