Ссылки доступа

Тожикистон қамоқхоналари бошлиғи яна шифохонага ётқизилди


Мансурджон Умаров
Мансурджон Умаров

Тожикистон Адлия вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Мансуржон Умаров яна шифохонага тушди. Душанбедаги «Истиқлол» Тиббиёт маркази манбалари 7 сентябр куни унинг шифохонага ётқизилганлигини тасдиқлади.

«Мансуржон Умаров 5 сентябр куни ошқозонидан қон кетиш ташхизи билан шифохонага ётқизилди. Қариндошларининг айтишларича, шанба куни Умаровнинг аҳволи бирданига ёмонлашган ва ўша заҳоти шифохонага олиб келинган. Айни дамда у шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Беморнинг аҳволи анча яхшиланди, шифокорлар қон кетишини тўхтатдилар», деди «Истиқлол» ТМдаги манба.

Тожикистон расмийлари ҳозирча Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Мансуржон Умаров яна шифохонага тушгани борасидаги хабарни тасдиқламади ва шу билан бирга инкор ҳам қилмади. Жазони ижро этиш бош бошқармасидаги манбанинг айтишича, шифокорлар Умаровнинг ҳамкасбларига беморнинг олдига киришига рухсат бермаяпти.

Мансуржон Умаров ўтган ойда зотилжам ташхиси билан шифохонага ётқизилган эди. Ўшанда Жазони ижро этиш бош бошқармаси манбалари Мансуржон Умаров аввалига «Истиқлол» ТМга, сўнг Чапаев кўчасидаги шаҳар инфекцион шифохонасига олиб борилганини маълум қилди. Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Мансуржон Умаров ўтган ҳафтада шифохонадан чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, Мансуржон Умаровнинг акаси Носир Умаров 4 майдан 5 майга ўтар кечаси пойтахтдаги Зарафшан мавзесида жойлашган шифохонада вафот этган эди. У "Барки Точик” энергохолдинги ходими эди. ЎшандаНосир Умаровнинг яқинларидан бири Радио Озоди билан суҳбатда Носир Умаров коронавирус инфекциясига чалинганини айтган эди – унинг жасади қариндошларига берилмади.

Генерал-лейтенант Мансуржон Умаров Хўжанддаги қаттиқ режимли №3/3 колонияда кўтарилган исёндан кейин 2018 йил ноябрда Тожикистон Адлия вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди. У53 ёшда. Мансуржон Умаров аввал Тожикистон Миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

XS
SM
MD
LG