Ссылки доступа

ТИВ хорижга кетмоқчи бўлган ўзбекистонликларга қўйиладиган талаблар рўйхатини эълон қилди


Ташқи ишлар вазирлиги хорижий мамлакатларга (49 та давлат) кириш учун ўзбекистонликлар олдига қўйилаётган асосий талаблар ҳамда хорижга (46 та давлат) ўқиш учун чиқмоқчи бўлган ўзбекистонликлар олдига қўйилаётган талаблар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатда борилажак мамлакатнинг санитария-эпидемиология талаблари, Ўзбекистон билан бевосита авиақатнов ва транзит пунктлар бор-йўқлиги, консулхона ходимлари билан алоқа учун маълумотлар ҳамда бошқа маълумотлар акс этган. Хорижий мамлакатларга кириш шартлари 2 сентябрь ҳолатига кўра келтирилган.

ТИВ Ўзбекистондан чиқишдан олдин бориладиган мамлакатга кириш талабларига элчихона орқали қўшимча аниқлик киритиб, кўзланган давлатга кириш ҳуқуқини берадиган асослар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиб олишни тавсия қилган.

XS
SM
MD
LG