Хориждан қайтганлар 10 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказларига жойлаштирилди.
Хабарда таъкидланишича, Хоразмадан Москва ва Санкт-Петербургга тўртта чартер рейси уюшитирлиган ва жами 840 нафар ўзбекистонлик олибю келинган.
Айни пайтда 8 сентябрь куни Ростов-Дондан ҳам 940қа яқин ўзбекистонлик йўловчидан иборат поезд Тошкентга қараб йўлга чиқиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консули Рустам Курганбаев яқин орада Ростов-Дондан яна 3 мингга яқин ўзбекистонлик ватанига жўнатилишини билдирди. Унга кўра, шу кунгача Ўзбекистонга олти авиарейс ва икки поезд жўнатилган.
Озодлик радиоси 7 сентябрда Ўзбекистонга қайтиш учун Қозоғистон йўл беришини кутиб, Самара область, Кинель шаҳри яқинида 3-4 минг ўзбекистонлик тўпланиб қолганини хабар қилди.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги август ойида Россия-Қозоғистон чегарасидан ўтолмай Оренбург ва Самара вилоятларида тўпланиб қолган ўзбекистонликларни ватанига қайтариш жараёни бошлангани ҳақда хабар қилган эди.