Ссылки доступа

Туркманистон президенти давлат ОАВдан норози, у кадрлар алмашинуви ҳақида огоҳлантирди


Туркманистоннинг раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукуматда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида огоҳлантирди. У вазирлар маҳкамаси аъзоларини давлат ОАВда “мамлакат муваффақиятлари” ва “иқтисодий муаммоларни ечиш” борасидаги ютуқларни ёрита олмаганликда айблади.

Бердимуҳамедов 4 сентябр куни давлат телевиденияси эфирида намойиш этилган ҳукумат мажлисида ҳисобот тақдим этганидан кейин маданият ва ОАВ масалаларига раҳбарлик қилувчи бош вазир ўринбосари Мяхрижамол Мамедовани огоҳлантирди. Мамедова ушбу лавозимга июл бошларида тайинланган.

Айни шу мажлисда Бердимуҳамедов таълим вазири ўринбосари Мердан Говшудовни ишидаги “жиддий камчиликлари” учун ишдан олиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Бердимуҳамедов кўпинча вазирлар ва уларнинг ўринбосарларини ошкора ҳақорат қилиб, ишдан ҳайдайди, истеъфосидан кейин кўплаб амалдорларнинг тақдири номаълум бўлиб қолади.

Қаттиқ назорат қилинадиган Марказий Осиё давлатида мустақил ОАВ йўқ. Нодавлат ОАВ зерикарли хабарларни, асосан Интернетда беради.
Туркманистон иқтисодиёти тушкунликни бошдан кечирмоқда, давлат заҳиралари барбод бўлган энергетик битимлар ва Каспийбўйи давлатларининг асосий экспорт маҳсулоти бўлган табиий газнинг паст нархи туфайли тугаб бормоқда.

Ҳукумат танқидчилари ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси гуруҳларининг айтишича, Бердимухамедов ўзгача фикрловчиларни бостиради ва 2006 йилда автократ Сапармурот Ниёзов ўлимидан кейин ҳокимият тепасига келгач, мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазияти ўзгармади. Ниёзов каби

Бердимуҳамедов ҳам ўз ҳокимияти сақлаб қолиш учун коммунал хизматлар ва биринчи зарурий маҳсулотлар нархини субсидиялаш йўлида энергия захираларидан олинадиган даромадларга таянади.

XS
SM
MD
LG