Ссылки доступа

Ўзбекистон бош вазири Тожикистонга боради


 Abdulla Aripov
Abdulla Aripov

Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон ҳукумати ҳисобидан қурилган ва жиҳозланган умумтаълим мактаби очилишида қатнашиш учун Тожикистонга боради. Бу ҳақда “Азия-Плюс” агентлиги Сўғд вилояти маъмуриятидаги ўз манбасидан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилди.

640 ўқувчига мўлжалланган мактаб Сўғд вилоятининг Спитамен туманида қурилган. Таълим муассасаси қурилишига оид битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида Тожикистонга қилган ташрифи чоғида имзоланганди.

Мактабнинг очилиш санаси ҳозирча маълум эмас. Агентлик хабарига кўра, бу маълумотга кейинроқ дипломатик каналлар орқали аниқлик киритилади.

Мазкур мактабдан ташқари Ўзбекистон томони Тожикистоннинг Хатлон вилояти Қубодиён туманида 200 ўринли касалхона ҳам қуриб бермоқда.

Бунга жавобан Тожикистон ҳам Самарқанд шаҳрида 640 нафар ўқувчига мўлжалланган мактаб қуриб беришни ваъда қилган. Шунингдек, қўшни давлат Фарғона вилоятининг Риштон туманида боғча қуриб бериш ниятида.

XS
SM
MD
LG