Ссылки доступа

ҚР хукумати гриппга қарши 221 млн сомлик вакцина сотиб олади


Гриппга қарши вакцина сотиб олиш учун 221,5 млн сом (2,8 млн долларга яқин) ажратилди. Бу ҳақда бош вазир Кубатбек Боронов 8 сентябр куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, бу маблағларга 700 минг доза вакцина сотиб олинади, илк вакциналарнинг15 сентябрда келиши кутилмоқда.

«Биринчи навбатда болалар, ўқитувчилар, аҳолининг муҳтож қисми ва шифокорлар вакцинация қилинади. Хусусий клиникаларда вакцинани пуллик асосда олиш мумкин», - деди Боронов.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бу йил организмга иккиёқлама босимни ва коронавирусни юқтириш туфайли пайдло бўладиган асоратларни камайтириш мақсадида аҳолининг катта қисми гриппга қарши эмланиши режалаштирилаётганини маълум қилган эди.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили гриппга қарши 100 минг дозадан ортиқвакцина сотиб олади. Уларнинг катта қисми хатар гуруҳидаги фуқороларга – яъни, тиббиёт ходимлари, хроник бемор одамлар, болалар уйларининг тарбияланувчилари, қариялар уйидаги кексаларга ажратилади.

XS
SM
MD
LG