Ссылки доступа

Қозоғистонда сиёсий маҳбуслар рўйхати олти фаол билан тўлдирилди


Ҳибсда ушлаб турилган олти нафар фаол Қозоғистон хуқуқ ҳимоячилари экспертлар ҳамжамияти томонидан сиёсий маҳбус сифатида тан олинди, дея 8 сентябр куни хабар берди “Ар.Рух.Хақ” нохукумат ташкилоти раҳбари, ҳуқуқ ҳимоячиси Бахитжон Торегожина ўзининг Facebook’дани саҳифасида.

Олмаоталик фуқоролар фаоли, суднинг адолатсиз қарорлари бекор қилинишини талаб қилиб келадиган Санавар Закирова сиёсий маҳбус дея тан олинди. У ўзининг Facebook'даги саҳифасида мунтазам равишда хукуматни танқид қилувчи постлар қолдиради. Июл ойи ўрталаридан бери Закирова бир йиллик қамоқ жазосини ўтаб келади, у ўзига қўйилган айбловларни инкор қилади.

Рўйхатни, шунингдек суд томонидан “экстремистик ташкилот” дея эълон қилинган «Көше партиясы» (“Кўча партияси”) ҳаракатидаги иштироки учун август ойидан бери ҳибсда бўлган фаоллар — Асхат Жексебаев, Абай Бегимбетов ва Қайрат Клишев ҳам тўлдирди. Уларнинг учалласи оммавий тинч намойишларда иштирок этгани учун маъмурий ҳибсга олинган эди.

Шарқий Қозоғистон вилоятида истиқомат қилувчи фаол Серик Идиришев ва Қостанай шаҳрида яшовчи фаол Аскар Ибраев ҳам сиёсий махбус дея эълон қилинди. Уларнинг ҳар иккиси бу йил суд томонидан қамоқ жазоси чиқарилганидан сўнг панжара ортига жўнатилган эди. Улар фаолияти тақиқланган “Қозоғистон Демократик танлови” ҳаракати фаолиятида иштирок этиш”да айбдор деб топилди. (Муҳолифатдаги сиёсатчи Мухтар Аблязов томонидан ташкил этилган ҚДТ Қозоғистон суди томонидан «экстремистик ташкилот дея эълон қилинган, Европарламент резолюциясида эса «тинч муҳолифат ташкилоти» дея қайд қилинади. – Муҳ.).

Рўйхат иштирокчилари борасидаги батафсил маълумот ҳуқуқни ҳимоя қилувчи “Альянс Тирек” сайтида эълон қилинди.

Илк бор маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан бу каби рўйхат 2013 йил 31 май куни эълон қилинган эди. Ўшанда унда олти кишининг исми қайд қилинган, кейинроқ рўйхатга юзлаб исм-шарифлар киритилган ва унинг таркиби бир неча бор янгиланган эди.

Хуқуқ ҳимоячилари томонидан сиёсий маҳбуслар рўйхатига киритилган «Казатомпром» миллий компаниясининг собиқ раҳбари Мухтар Джакишев 11 йил қамоқда бўлганидан сўнг шу йилнинг март ойида озодликка чиқарилди. Сиёсий маҳбус дея тан олинган тадбиркор Искандер Еримбетов 2019 йил декабрида озод қилинди, у 2017 йил ноябрида Олмаотада қўлга олинган эди, орадан бир йил ўтиб етти йил муддатга қамоққа хукм қилинди. Тарафдорларининг айтишича, унга сохта айблар қўйилган.

Сўнги йилларда Қозоғистоннинг турли шаҳарларида ўтказилган норозилик акцияларида сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаблари асосий мавзу бўлди.

Қозоғистон расмийлари мамлакатда сиёсий маҳбуслар мавжудлигини инкор қилади ҳамда бошқача фикрловчилар ва норозилар таъқиб қилинишини рад қилади.

XS
SM
MD
LG