Ссылки доступа

БМТ Навальнийни “ўлдиришга уриниш”ни тергов қилишга чақирди


БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Россия расмийларига мурожаат қилиб, муҳолифатчи Алексей Навальнийнинг эҳтимолий заҳарланиши тергов қилиниши керак, деган чақириқ билан чиқди, у воқеани "қотилликка уриниш" дея баҳолади.

"Унинг заҳарланишини шунчаки инкор қилиш ёки терговни мустақил, пухта, холис ва ошкора ўтказилиши зарурлигини рад қилиш етарли эмас", – дея БМТ вакили Россия расмийларига мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, Навальный “жиддий жиноят” жабрдийдасидир. Бачелетнинг фикрича, муҳолифатчи “давлат ҳимояси”га муҳтож эди, аммо уни ололмади.

Сешанба куни БМТнинг инсон хуқуқлари бўйича муассасаси раҳбари томонидан тарқатилган баёнотда Берлиндаги "Шарите" клиникасининг Навальный комадан чиққани борасидаги хабар олқишланади. У 20 августдан бери комада эди.

Баёнотда таъкидланишича, сўнги 20 йилда Россия фуқороларига Россиянинг ўзида ва мамлакат ташқарисида ҳамда бошқа суиъқасдлар “жиддий хавотирларга” сабаб бўлмоқда, чунки аввалги шу каби суиъқасдлар етарлича тергов қилинмади, бу ўз навбатида “жазоланмасликка яқин” иқлимни яратади.

Алексей Навальний 20 август куни ўзини ёмон ҳис қила бошлагач Омскда шифохонага ётқизилди, сўнг кома ҳолатида Берлинга олиб келинди. Россия шифокорлари ва расмий шахсларининг таъкидлашларича, Навальнийнинг ташхисларида заҳар бўлмаган. Бироқ, Германия бундесвери лабораторияси мутахассислари ўтган ҳафтада Навальнийнинг организмида "ҳеч бир шубҳасиз" "Новичок" гуруҳига алоқаси бўлган заҳар излари борлигини маълум қилдилар. Германия канцлери Ангела Меркель, Ғарбдаги бошқа мамлакатлар вакиллари Россиядан Навальний билан юз берган ҳодиса юзасидан тушунтириш берилишини ва тергов бошланишини талаб қилдилар. Россия расмийлари ўзларининг сўровига Германия томони жавоб беришни тўхтатиб турганини таъкидламоқда. Навальний сафдошларининг ишонишларича, у Кремлнинг буюртмасига биноан заҳарлаган.

7 сентябр, душанба куни "Шарите" клиникаси шифокорлари Навальный суньий комадан чиқарилганини ва ташқи таъсирни сезаётганини билдиришди. Унинг батамом соғайиб кетиши борасида прогнозлар ҳозирча йўқ.

XS
SM
MD
LG