Ссылки доступа

Нью-Йорк суди тожик "Агроинвестбанк"идан $24,5 млн ундириш борасида ҳукм чиқарди


Нью-Йорк Федерал суди Тожикистон «Агроинвестбанк»идан Гонконгдаги "Супер Перфект Инвестмент ЛТД" компанияси фойдасига 24,5 милион доллар ундириш борасида қарор чиқарди.

Суд қароришу йилнинг 25 августида чиқарилди, қарор нусхаси Радио Озодиихтиёрига 8 сентябр куни келиб тушди.

Law360.com хуқуқий портали Нью-Йорк Федерал суди судьяси Джесси Фурманга таяниб ёзишича, "Агроинвестбанк"ка17 августга қадар судда ўз қарашларини билдириш имконяти яратиб берилган.

«Белгиланган муддатга қадар жавобгар даъвога жавоб бермади, шу сабабли суд даъвогар – Гонконг компанияси фойдасига қарор чиқарди», - дея ёзади Фурман. Бу компания австриялик бизнесмен Алоис Шёнбергер (Alois Schönberger)га тегишли, аммо Гонконгда рўйхатдан ўтган.

Аввалроқ Шёнбергер Швейцариядаги Арбитраж судида ғолиб бўлган эди: ўшанда суд компания фойдасига «Агроинвестбанк»дан19 млн доллар ундириш борасида қарор чиқарган эди.

Тожикистон Иқтисодий суди Швейцария Арбитраж суди қарорини тан олмади. Шёнбергер ва унинг адвокатлари «Агроинвестбанк»нинг Американинг Сити-банк ("Citibank US")ида ҳисоб рақами мавжудлигини аниқладилар ва шу сабабли Нью-йорк судига мурожаат қилдилар. Шу тариқа Нью-Йорк федераль суди Швейцария Арбитраж судининг ҳукми мажбуран бажарилиши юзасидан қарор чиқарди.

Юристларнинг фикрича, бу «Агроинвестбанк»нинг City Bank of Americaдаги ҳисоблари ҳатланади, у ердаги маблағлар Шёнбергерга тегишли Super Perfect Investment Ltd фирмаси ҳисобига ўтказилади.

Айни дамда бу ҳисоб рақамида «Агроинвестбанк»нинг қанча маблағи борлиги аниқ эмас. Банк маъмурияти бу масала бўйича Радио Озоди журналистларининг бир неча бор йўллаган мурожаатларига жавоб бермади.

Бундан ташқари, Шёнбергер ва унинг компанияси ТР хукуматига қарши Сармоялар борасидаги баҳсларни ҳал қилиш Халқаро марказига даъво аризасини берди, чунки «Агроинвестбанк» акцияларининг ката қисми давлатга қарайди ва хориждаги мажбуриятларни бажариш хукумат зиммасига тушади.

Радио Озоди ихтиёрида бўлган даъво нусхасида таъкидланишича, жавобгар сифатида манзил Шерозий кўчаси 11 уйда жойлашган Миллат Саройи ва Рудакий 80 манзилида жойлашган Президент ижроия аппарати кўрсатилган.

Жаҳон банки шаъфелигида фаолият юритадиган Сармоялар борасидаги баҳсларни ҳал қилиш Халқаро маркази катта ваколатларга эга. Агар мазкур инстанция даъвогар фойдасига қарор чиқарадиган бўлса, у ҳолда ҳар йили 18 фоиз кўпайиб борадиган «Агроинвестбанк»нинг қарз мажбуриятлари Тожикистон Республикасининг жаҳондаги ҳар қандай активларидан ечиб олиниши мумкин бўлади.

Регенсбург Университети (ГФР) юридик факультери илмий ходими ва юрист Манучеҳр Қудратовнинг айтишича, бу каби даъволарни инкор қилиш Тожикистон манфаатларига мос эмас: «Даъво аризасининг нусхаси ёки суд томонидан даъво аризаси қабул қилингани борасидаги билдиришноманинг нусхасини олганидан сўнг тожик томони даъво аризасига жавоб бериши ва ўз далилларини тақдим қилиши керак, шунингдек вазият юзасидан маълумотларни тақдим қилиши керак. Гап шундаки, агар жавобгар бирор бир эътироз билдирмаса, у ҳолда суд жавобгар даъвога рози деган хулосага келади ва унга нисбатан тегишли суд қарори чиқарилади», дейди юрист.

«Супер Перфект Инвестмент» компанияси эгаси бўлмиш инвестронинг эътирозлари 2013 йилга тааллуқлидир. Радио Озоди ихтиёрида бўлган даъво нусхасида таъкидланишича, австриялик бизнесмен Тожикистоннинг «Леваканд-М» компанияси билан 20 минг тонна пахта харид қилиш борасида шартнома имзолайди ва мазкур битимнинг кафили сифатида «Агроинвестбанк» чиқди.

Шартномага кўра, агар мажбурият бажарилмайдиган бўлса у ҳолда «Агроинвестбанк» 11 млн долларлик зарарни қоплаши қайд қилинган. Даъвогарнинг таъкидлашича, 2013 йилда «Супер Перфект Инвестмент» компанияси тожик компаниясига 5 млн 367 минг доллар ўтказган, бироқ «Леваканд-М» компанияси ўз зиммасига олган мажбуриятни бажармади ва пахта жўнатмади. Битим имзоланганидан бир йил ўтиб австриялик бизнесмен «Агроинвестбанк»дантовон сифатида 11 млн долларни талаб қилган, аммо бу талаб бажарилмади.

Даъвогар адвокати Стивен Саттоннинг айтишича, битим бузилгани ва қайтарилмаган маблаҳлар туфайли компания катта зиён кўрган, шу сабабли товон сифатилда 19 млн доллар маблағ сўралди.

Стивен Саттон «Агроинвестбанк»нинг ҳаракатлари борасида бу банк акциядорларидан бири бўлган Европа Тикланиш ва тараққиёт банкини (ЕТТБ - EBRD) хабардор қилди. EBRD тушунтириш беришни сўраб мактубни «Агроинвестбанк»ка юборди. «Агроинвестбанк»нинг бошқарув раиси Муродали Алимардонов имзоси билан жўнатилган жавобида, унинг нусхаси Радио Озоди ихтиёрида бор, иккита компания ва «Агроинвестбанк» ўртасидаги суд даъвоси баҳс субъекти эмаслиги таъкидланади. «Агроинвестбанк»нинг таъкидлашича, инвесторнинг эътирози асоссиз, чунки Шартномага эришилаётганида у томонидан ноаниқлик ва фирибгарлик содир этилган.

«Ҳар икки томон – Австрия компанияси ва «Леваканд-М» пахта харид қилиш борасидаги шартномага бир неча бор ўзгартишлар киритган, аммо кафил-банкни хабардор қилмаган. Австрия компанияси томонидан кафиллик борасидаги ҳужжатлар тўғри эмас», - дейди суҳбатдош.

«Агроинвестбанк» маълумотларига кўра, банк кафолати тўғрисидаги расмий ҳужжатда бир нечта иловалар бор, бу борада банк хабардор қилинмаган. «Кафиллик борасидаги айрим ҳужжатлар лойиҳа сифатида киритилган, улар зарур банк ички жараёнларидан ўтмаган ва амал қилмайдиган дея ҳисобланади», - дея таъкидлайди манба.

Бохтарда рўйхатдан ўтган «Леваканд-М» компанияси Ҳасан Азизовга тегишли. Солиқ қўмитасининг маълумотига кўра, компания қишлоқ хўжалигига инвестиция киритиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланади.

«Агроинвестбанк» эса 2015 йилдан бери чуқур инқирозни бошдан кечирмоқда ва омонатчиларга 730 млн сомони миқдоридаги депозитларни тўлаш имкониятига эга эмас.

XS
SM
MD
LG