Ссылки доступа

Миришкор тумани ҳокими коронавирусдан вафот этди


Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев оламдан ўтди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Қайд этилишича, марҳум коронавирус инфекциясига чалинган эди. Ғ. Бегалиев шу йил март ойида Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланганди. Унгача эса мулозим кўп йиллар Қарши тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Маълумотларга кўра, 6 сентябрь куни Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари Мансур Раҳмонов ҳам вафот этган.

XS
SM
MD
LG