Ссылки доступа

Қобулда Афғонистон биринчи вице-президентига суиқасд уюштирилди


Амрулла Салех, первый вице-президент Афганистана

Афғонистон биринчи вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ бугун Қобулда юз берган терактда мўъжиза туфайли тирик қолди. Портлаш Қобулдаги мавзелардан бирида чоршанба куни эрталаб юз берди.

Афғонистон биринчи вице-президенти матбуот хизмати бошлиғи Ризван Муроднингг Радио Озодига маълум қилишича, бугун Қобулнинг Тоймани туманида юз берган терактнинг асосий нишони Амруллоҳ Солиҳ тушган машиналар карвони бўлган.

«Афғонистоннинг ва миллий манфаатларга содиқ етакчиларнинг лаънати душманлари бугун яна Амруллоҳ Солиҳга зиён етказишга уриндилар. Бахтимизга, Парвардигорнинг инояти ва халқнинг дуоси билан у зиён кўрмади», - деди суҳбатдош.

Унинг сўзларига қараганда, Амруллоҳ Солиҳнинг уч нафар тан соқчиси енгил жароҳатланди. Мазкур ҳужумнинг эҳтимолий қурбонларни ҳақида расмий маълумот йўқ.

Бироқ, Би-Би-Сининг форс хизмати мамлакат ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Торик Оринга таянган ҳолда портлаш оқибатида икки кишининг ҳалок бўлгани ва12 кишининг жароҳат олгани ҳақида хабар тарқатди.

Ҳужум учун маъсулияитни ҳозирча бирор бир гурух ўз зиммасига олмади.

XS
SM
MD
LG