Ссылки доступа

Ўзбекистонда саккиз ойда аварияларда коронавирусдан кўра кўпроқ одам ҳалок бўлди


Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг билдиришича, январь-август ойларида Ўзбекистонда 3596 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Бу авариялардан 991таси ўлим билан тугаган, 2605 аварияда одамлар тан жароҳатлари олган.

Расмий хабарда айтилишича, 2020 йилнинг 8 ойида йўл-транспорт ҳодисалари 2019 йилнинг шу даврига солиштирганда 12,6 фоизга камайган. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 4116тани ташкил этган эди.

Сўнгги саккиз ой ичида содир этилган ЙТҲларнинг 1528 таси пиёдалар, 619 таси болалар ва 471 таси велосипедчилар иштирокида рўй берган.

Маълумот учун: Ўзбекистонда коронавирус аниқланган март ойидан бери то шу кунгача вирусга чалинган беморлардан 360 нафари вафот этган.

XS
SM
MD
LG