Ссылки доступа

Тармоқ троллари: Қозоғистонда онлайн-дарсларда порнография кўрсатилмоқда (видео)


Қозоғистонда масофавий таълим барбод бўлиш арафасида. Ўқувчилар маълумотни қийинчиликлар билан ўзлаштирмоқда, дарслар ўтказиладиган онлайн-платформаларга эса номаълум безорилар ҳужум қилмоқда, улар дарс вақтида болаларга порнографик роликларни намойиш қилмоқда.

Почему в Казахстане на онлайн-уроках показывают порнографию
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:55 0:00

Олмаотадаги мактаблардан бирининг 5 синф ўқувчилари рус тили дарсини узоқ эслаб қоладилар. Дарс вақтида экранда орфография ва пунктуация қоидалари ўрнига “катталар учун” мўлжалланган фильм кадрлари пайдо бўлди.

"Рус тили дарси. Кимдир яна қўшилади. Содда қилиб айтадиган бўлсак “учинчи шахс” қўшилади. Болаларимиз “учинчи шахсни” кузатади. Фарзандим мендан: "Онажон нима учун амаки хола билан бу ишни қилди?" дея сўради. Мен нима деб тушунтиришим керак? Мен амаки хола билан бола яратиш мақсадидашу ишни қилаётганини тушунтириб ўтирмадим. Бу оддий..." – дейди Олмаотада яшовчи Наталья.

Бу каби онлайн-машқлар тез-тез бўлиб турадиган ҳолат бўлиб ота-оналар ундан шикоят қилишмоқда. Биргина порнографик роликлар билан чекланиб қолмайди. Дарслар мусиқа, мураккаб картиналар ва сўзлар билан бузилиб турилади.

Қозоғистон ўқувчиларига, маълум бўлишича, таълим жараёнида тармоқ троллари ҳалақит бераётган экан. “Зум” онлайн-платформасидаги дарсларга телеграм-чатлари орқали эркин кириш мумкин. Бу ерда барча маълумот бор: ўқишлар қачон бўлади, унда қандай иштирок этиш мумкин ва ҳатто ўқувчилар борасидаги маълумотлар ҳам бор.

"Зум" бу каби мақсадларга мўлжаланмаган, –​ дейди киберҳужумлар текшируви ва таҳлили маркази президенти Олжас Сатиев. – Шу сабабли у ўқувчилардан қандайдир муаллифликни талаб қилмайди. Агар у ўқувчилардан муаллифликни талаб қилганида эди, у ҳолда ҳар бир ўқувчининг ўз иловаси бўларди, бу каби ҳодисаларни текшириш анча осон бўларди. Ўшанда ўқитувчи қайси аккаунтдан илова юборилаётганини биларди. Шу сабабли бошқа платформаларга ўтиш имкониятларини кўриб чиқиш керак. Айнан Қозоғистон платформасига ўтиш керак".

Онлайн-платформаларнинг заифлиги боис ўқитувчилар вазифаларини мессенджерлар орқали юборишга мажбур бўлмоқда. Ота-оналар Таълим вазирлигидан омаввий равишда шикоят қилмоқда. Аммо бунга жавобан муассаса ўқитувчиларнинг рақамли саводхонлиги пастлигидан нолимоқда.

"Мамлакатда 350 минг ўқитувчи бор. Тўғри ҳаммани бирданига ўқитиб бўлмайди. Бу борада иш олиб борилмоқда. Қаердадир ўзлаштира олишмаган. Қаерадир ҳар бир ўқитувчини текширамиз. Қўшимча инструктажлар олиб борилмоқда. Тавсиялар тарқатилмоқда”, – дейди Қозоғистон таълим вазирининг ўринбосари Рустем Бигари.

Таълим вазирлиги мамлакат онлайн-платформаларига ўтиш таклифини бермоқда, аммо бу билан ўқитувчиларнинг ёлғиз ўзлари муаммола қила олмайди – рақамли саводхонлик етишмайди, бу борада безорилар олдинга ўтиб кетган, улар дарсларрни бузмоқда. Бу қилмишлари учун "порнографик материалларни ноқонуний тарқатиш" ва "болаларни бузиш" моддалари бўйича жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG