Ссылки доступа

Президент “Ўзбекозиқовқатхолдинг”ни тугатиш бўйича яна бир қарорни имзолади


Президент Шавкат Мирзиёев “Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани тўғрисида 8 сентябр куни маҳаллий ОАВ маълум қилди.

Қарорга асосан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” хиссадорлик жамияти тугатилади. Холдингни тугатиш учун махсус комиссия ташкил этилди. Унинг ўрнига Қишлоқ хўжалиги вазирлигида 12 та штат бирлигидан иборат Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари — Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий қилинди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” 2016 йил февралида Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси ўрнига ташкил этилган эди.

Президент 2019 йилнинг январида “Ўзбекозиқовқатхолдинг”ни икки ой муддат ичида тугатиш ва унинг негизида озиқ-овқат саноати соҳасида ўзини ўзи бошқарувчи ташкилот тузиш назарда тутилган қарорни имзолаган. Бироқ мазкур қарор ижро этилмай қолиб кетган.

XS
SM
MD
LG