Ссылки доступа

ҚР МСК: 200 га яқин депутатликка номзоднинг судланганлиги олиб ташланган


Сайловлар ва референдумлар ўтказиш бўйича Марказий комиссия сиёсий партиялар кўрсатган номзодларни ИИВ ва Олий суд томонилан текширув якунларини эълон қилди.

Текширув якунларига кўра, рўйхатга олинган 1912 нафар номзоднинг 1641 нафари аввал судланмаган, 221 нафарининг судланганлиги олиб ташланган, 50 нафари бўйича суд қарори йўқ, 5 нафари Маъмурий кодекс нормаларига биноан жавобгарликка тортилган (судланганлиги йўқ), 26 нафари суд томонидан оқланган, 19 нафарининг иши эса судларда кўриб чиқилиш арафасида.

Аввалроқ, МСК турли партияларнинг суриштирув олиб борилаётган ёки судлананлиги олиб ташланмаган 50 дан ортиқ номзодини парламент сайловларига қўйгани борасида хабар тарқатилган эди. МСКнинг ишонтириб айтишича, суд ҳукми эълон қилиниши билан бу номзодлар сайловолди рўйхатидан чиқарилади.

VII чақириқдаги Жоғорку Кенеш депутатлигига сайловлар 4 октябрга белгиланган. Марказий сайлов комиссияси сайловларда иштирок этиш учун 1912 нафар номзод кўрсатган 15та партияни3 сентябр куни рўйхатга олди.

XS
SM
MD
LG