Ссылки доступа

Октябрь ойидан алкоголли маҳсулотлар нархи ошиши кутилмоқда


Ўзбекистонда октябрь ойида алкоголли маҳсулотларнинг минимал нархларини ошириш режаланмоқда.

Молий вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси regulation.gov.uz порталига жойлаштирилган.

Лойиҳада жорий йил 1 октябригача ичкиликларнинг (пиводан ташқари) улгуржи нархларини ҳам, чакана нархларини ҳам кўтариш таклиф қилинган:

Хусусан, 1 литр винонинг улгуржи нархи 8600 сўмдан 9400 сўмга, чакана нархи эса 10200 сўмдан 11 200 сўмга, 1 литра коньякнинг улгуржи нархи 31 000 сўмдан 33000 сўмга, чакана нархи эса 36600 сўмдан 39000 сўмга, ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларининг улгуржи нархи 22000 сўмдан 24000 сўмга, чакана нархи эса 26000 сўмдан 28500 сўмга кўтарилиши кутилмоқда.

Қарор лойиҳаси шу йил 22 сентяригача муҳокамада бўлади.

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг минимал нархлари ҳар йили қайта кўриб чиқилади. Сўнгги бу нархлар 2019 йилнинг ноябрь ойида оширилганди.

XS
SM
MD
LG