Ссылки доступа

Қозоғистонда президентга тўғридан тўғри бўйсинадиган учта янги давлат идораси ташкил этилди


Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 9 сентябр, чоршанба куни Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Ислоҳатлар ва стратегик режалаштириш агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш агентлигини тузиш борасидаги фармонларни имзолади.

Фавқулотда вазиятлар вазирлигига ИИВнинг (фавқулотда вазиятлардан огоҳлантириш ва бартраф этиш соҳасида), Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлигининг (саноат хавфсизлиги соҳасида сиёсатни шакллантириш) ва Миллий иқтисодиёт вазирлигининг (давлат моддий заҳирасини яратиш бўйича) айрим ваколат ва вазифалари берилади.

Тоқаевнинг бошқа бир фармонида Ислоҳатлар ва стратегик режалаштириш агентлиги ташкил этилиши борасида кўрсатма берилган. Хукумат мазкур тузилмага ислоҳатларни амалга ошириш ёндашувини ишлаб чиқиш, “давлат режалаштириш тизимига ҳужжатлар тайёрлашда” давлат идоралари ва квазидавлат сектори фаолиятини мувоффиқлаштириш юкланади. Фармонда таъкидланишича, агентлик таркибига Миллий иқтисодиёт вазирлиги таркибидаги статистика қўмитаси киритилади, эндиликда қўмита миллий статистика бюроси дея номланади.

Яна битта идора - Рақобатни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш агентлигини тузиш борасидаги фармонда таъкидланишича, бу агентликка Миллий иқтисодиёт вазирлигининг рақобатни ҳимоя қилиш ва монополияни чеклаш соҳасидаги ваколатлари берилади.

Иккита агентлик ва ФВВ ташкил этиш борасидаги ташаббус Тоқаев томонидан 1 сентябрь куни парламентда “халққа қилган мурожаати”да илгари сурилган эди. Ўшанда Тоқаев баёнот берар экан, янги агентликлар тўғридан тўғри президентга бўйсинишини таъкидлаб ўтди. У янги агентликларда ишлайдиган ходимлар сони ҳақида маълумот бермади. Аммо ўз “мурожаати”да икки йил мобайнида давлат хизматчилари сонини 25 фоизга қисқартириш зарурлигини айтиб ўтди.

Тоқаев мамлакат давлат бошқарувининг “янги модел”ига муҳтожлигини ва давлат аппарати тизими “қайта шакллантирилиши” лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Давлат бошқарувидаги камчиликлар ва бюрократияни фош қилган пандемия фонида Қозоғистон амалдорлари шаънига танқидлар кучайди.

XS
SM
MD
LG