Ссылки доступа

Қирғизистон МСК судда ютқазди – муҳолифат партияси парламент сайловларига қўйилди (видео)


Қирғизистон Марказий Сайлов комиссияси судда партиялардан бирига ютқазди. Муҳолифатдаги "Бутун Кыргызстан" бирлашмаси сайловларга қўйилди. Бу сўнги ҳафтада суднинг МСК томонида эмас, сиёсатчилар томонига ўтиши билан боғлиқ иккинчи ҳодисадир.

Бишкек Маъмурий суди 9 сентябр куни «Бутун Кыргызстан» партиясининг МСКка қарши аризасини кўриб чиқди. Мажлис якунида партия даъвоси қаноатлантирилди. Судья МСКнинг партияни сайловолди курашдан четлаштирилиши борасидаги қарори ноқонуний дея эълон қилди.

ЦИК Кыргызстана проиграл суд оппозиционной партии – ее все-таки допустили к парламентским выборам
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:56 0:00

Бу хукумат оппонентларининг Марказий Сайлов комиссиясига қарши иккинчи жараёнидир. МСКнинг фикрича, "Бутун Кыргызстан" съезд ўтказиш қоидасини бузган ва шу сабабли сиёсий бирлашма сайловларда иштирок этишга қўйилмади. Марказий сайлов комиссияси аъзоларидан айримлари бу қарорни қўллаб-қувватламади ва ҳамкасблари томонидан жиддий хатоликлага йўл қўйилганини айтишди.

Суд мажлисида МСК вакиллари сўроқ қилинди. Бу вақтда суд залидан аудиотрансляцияси тақиқланди. Четлаштиришга қарши чиққан МСК аъзоси Атир Абдрахматова мажлис аввалида журналистларга МСК қарори ноқонуний бўлганлигини айтди.

«Қарор қабул қилингунга қадар МСКнинг барча аъзоларига барча масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар тақдим қилиниши керак эди, шунга қараб биз қарор қабул қилишимиз керак эди. Қўлимизда ишчи гурухнинг «Бутун Кыргызстан» партияси бирор бир меъёрларни бузмагани ва рўйхатга олиниши мумкинлиги борасидаги хулосаси бор эди, аммо қарор қабул қилиниши олдидан танаффус эълон қилинди, шундан сўнг бошқа қарор лойиҳаси бўйича қарор қабул қилинди. Албатта, мен ва бошқа ҳамкасбларимиз бу хулосани сўрадик, ахир биз қайси ҳужжат учун овоз бераётганимизни билишимиз керак. Бироқ, бизга бу ҳужжатни беришмади», - деди Абдрахматова.

Эндиликда МСК Олий суд қарори устидан уч кун мобайнида шикоят қилиши мумкин.

"Бутун Кыргызстан" – муҳолифатдаги партиялардан бири. Унинг сафларида собиқ амалдорлар ва собиқ куч ишлатиш салоҳиятига эга идораларнинг аъзолари бор. Уларнинг фикрича, хукумат сайловларда кучли рақиблардан қўрқади. Одамлар суд қарорини етти соатдан кўпроқ вақт кутиб туришди. Суд аньана кўра, кечга яқин ўз қарорини эълон қилди, унга кўра – МСКнинг ҳаракатлари ноқонуний, партия тарғибот кампаниясида иштирок этиши мумкин.

Бир ҳафта аввал МСК бошқа бир – кўпчилик хукуматпараст дея атайдиган «Қирғизистон» партияси билан судлашган эди. Суд жараёни боис"Бутун Кыргызстан" 4 сентябрда бошланган тарғибот кампаниясидан беш кун ортда қолди. Парламент сайловлари 4 октябрга белгиланган.

XS
SM
MD
LG