«Одамлар уйларида сигарет ишлаб чиқариш учун тамаки етиштирмоқда. Тамаки етиштирувчи фермерлар пайдо бўлди дейиш мумкин. Қўлда ишланган фильтрли сигаретлар арзон нархларда сотилмоқда. Бу каби бир дона сигарет 1,5-2 манат туради», дея 4 сентябр куни хабар беради ўз исмини ошкор қилмаган ҳолда ишловчи мухбир.
Унинг сўзларига қараганда, тамаки етиштириш билан асосан Керки туманидаги Астанабаба қишлоғи ва «Этбаш» деҳқон бирлашмаси, шунингдек, Хожамбаз туманидаги Давали, Тёлекгуйи, Йокаркишор қишлоқ аҳолиси шуғулланади.
Мухбирнинг хабар қилишича бундан ташқари Керки ва Хожамбаз туманларида сигарет ва носвой ишлаб чиқарувчи мини-фабрикалар пайдо бўлди. Бу каби фабрикаларда ишлаб чиқарилган 100 граммлик носвой 20-30 манатдан сотилади.
Озодлик мухбирлари тамаки ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган шахслар расмийлар томонидан жазоланаётгани борасида мунтазам суратда хабар бериб туради.
Шу билан бирга Лебапдаги мухбирнинг хабар қилишича, тамаки маҳсулотлариниишлаб чиқарувчи ва сотувчи айрим шахслар маҳаллий расмийлар ҳомийлигида фаолият юритишади ва шу сабабли ҳам уларга ҳеч ким тўсқинлик қилмайди.
«Томорқаларда тамаки етиштиришга ва сигарет ишлаб чиқариш учунмини-фабрикалар ташкил этилишига ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан эътибор қаратилмайди. Очиқча айтганда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўз манфаатлари йўлида буни гўёки сезмайдилар», дея қўшимча қилади мухбир.
Унинг айтишича, тамаки маҳсулотларининг ноқонуний етиштириш ва унинг савдосининг гуллаб-яшнаши давоат дўконларида сотилаётган сигаретларнинг сифати жуда ҳам пастлиги, нархи ўта юқорилиги, айрим ҳолларда уларни топиш қийинлиги билан боғлиқдир.
«Чекувчилар давлат дўконларидаги сигаретлардан кўра, Лебапда ишлаб чиқарилган қўлбола сигаретларни афзал кўришмоқда. Кўпчилик носвойга ўтмоқда», - дейди мухбир.
Унинг айтишича, мамлакатда давом этаётган иқтисодий қийинчиликлар шароитида аҳоли стресс вадепрессиядан қутилиш мақсадида чекишга ўтиб кетди.
Туркманистонда 2016 йил мартида «Туркманистон худудларига тамаки маҳсулотларини олиб келиш ва уларни сотишни соддалаштириш тўғрисида» фармойиш қабул қилинди, унга кўра сигарет фақат давлат дўконларидагина сотилиши мумкин.
Шундан бери ўтган тўрт йил мобайнида, ўртача 3 манат турган бир қути сигарет ўн баробар қимматлади ва 2020 йилга келиб 30 манатдан сотилмоқда. Бундан ташқари давлат дўконларида сигарет сотиш чекланди.
Озодлик мухбирининг хабар қилишича, чекловлар ва сигаретлар қимматлиги сабаб тамаки ва носвойга талаб ошиб кетди.
Июл ойида Озодликнинг Ашхабодаги мухбири сўнги икик йилда барқарор бўлиб қолган сигарет нархи ошганини маълум қилди. Ўшанда мухбир хусусий дўконларда бир қути сигарет пештахта остидан 60 манатдан сотилаётгани борасида хабар қилган эди.
Туркманистон расмийлари бир неча бор 2025 йилга бориб мамлакатни тамакидан ҳоли қилиш режалари ҳақида баёнот берган.