Ссылки доступа

COVID-2019: Тожикистонда ота-оналар болаларни мактабга юборишдан хавфсирамоқда


Коронавирнус пандемияси боис Тожикистонда таълим соҳаси мураккаб вазиятга тушиб қолди.

Радио Озоди суриштирувининг кўрсатишича, кўплаб ота-оналар эпидемия вақтида мактаблардаги дарслар ташкиллаштирилиши режимидан норози ва шу сабабли фарзандларини мактабга юборишни исташмаяпти. Уларнинг фикрича, ўқув муассасаларида COVID-19 коронавирусини юқтириш хавфи ҳамон юқорилигича қолмоқда. Радио Озодининг Сўғд вилоят халқ таълими бошқармасидаги манбасининг айтишича, вилоятда1 сентябрга қадар ўқувчиларнинг давомати 50 % ни ташкил қилган, айни дамда 70 %дан ошмайди.

Тожикистонда ўқувчи ва талабаоар учун янги ўқув йили оддатдагидан икки ҳафта аввал - 17 августда бошланди, аввалги ўқув йили эса коронавируспандемияси боис муддатдан аввал ниҳоялаган эди.

Бу йил Тожикистон мактаб ва олий ўқув юртлари янги қоидалар бўйича фаолият юритади. Барча ўқитувчилар COVID -19га тест топширди. Ўқувчиларнинг мактабга киришдан аввал ҳарорати ўлчанади ва қўллари антисептиклар билан ювилади. Ўқув муассасаси худудида албатта ниқоб тақиш керак. Шунга қарамай болалар қўрқув билан мактабга қатнамоқда, юқтириш хавфи ҳамон юқорилиги сабаб айрим ота-оналар фарзандларини уйдан ташқарига чиқармаяпти.

Сўғд вилоятида истиқомат қилувчи аёллардан бири икки фарзанди бир неча кундан бери мактабга бормаётганлигини айтди. «Мен ва эрим йигирма кундан бери уй шароитида коронавирусдан даволанаяпмиз. Шифокорларнинг маслаҳатига биноан олтинчи ва еттинчи синфда ўқийдиган фарзандларимиз вақтинча мактабга бормаяпти. Шифокорлар мактабга қўнғирқ қилиб вазиятни тушунтиришимизнинг ўзи етарли эканлигини айтишди. Биз бошқа болаларнинг коронавирусга чалинишини истамаймиз», деди ўзини таништирмаган аёл.

Коронавирус туфайли умумтаълим мактабларининг айрим ўқитувчилари ва маҳаллий халқ таълими бошқармаси раҳбарлари ишга чиқмаяпти.

Тожикистонда янги ўқув йилининг бошланиши мамлакатнинг айрим минтақаларида коронавируснинг иккинчи тўлқини билан бир вақтга тўғри келиб қолди. Август ойида Хўжандда COVID-19га чалинганларнинг сони кўпайиши кузатилди, расмийлар аҳолига мурожаат қилиб эҳтиёт чорасини кўришга чақирди.

Директорнинг ўлими сабаб Рудакий туманидаги Джуибодом қишлоғидаги мактаб икки кунлик карантинга ёпилди. 56-ёшли Шоиста Одинабекова 25 август куни вафот этди – қариндошларининг айтишича, аёл қандли диабетдан азият чекарди, ўлимидан икки кун аввал ҳарорати бирданига кўтарилиб кетди.

Рудакий туман халқ таълими бўлими мудири Маҳбуба Раҳимованинг телефон орқали Радио Озоди билан суҳбатда айтишича, Джуибодом қишлоғидаги мактаб ҳудуди ва синфлар тўла дезинфекция қилинганидан сўнг дарслар бошланди. Мактабнинг барча ўқитувчилари COVID -19га тест топширди, дея қўшимча қилди мудира.

Шу билан бирга Тожикистон Таълим ва фан вазирлигининг COVID -19 тарқалишини олдини олиш штаби котиби Жалолиддин Амировнинг айтишича, янги ўқув йилида ўқувчи ва ўқитувчилар орасида коронавирус инфекциясига чалинганлар қайд қилинмади. «Вазирлик ўқув муассасалар раҳбариятига юқтириш ҳолатларини яширмаслик ва бу касаллик ҳақида зудлик билан бизга хабар беришлари юклатилди», дея қўшимча қилади Амиров.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтиммоий муҳофаза қилиш вазирлигининг хабар қилишича, 9 сентябр ҳолатига кўра коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 8899 кишига етди, 7683 бемор ёки касалланганларнинг 86,3% соғайди, 70 киши вафот этди. Бироқ ҳамма ҳам расмий маълумотларга ишонавермайди- ижтимоий тармоқлар мамлакатда коронавирусга чалинганлар кўплиги борасидаги хабарларга тўлиб кетди. БМТнинг Тожикистондаги муассасаси хабарига кўра, мамлакатда ҳар 100 минг фуқоронинг 84 нафаридакоронавирус аниқланган.

XS
SM
MD
LG