Ссылки доступа

Der Spiegel: Навалний ўзига келди ва заҳарланишидан олдинги воқеаларни эслади


Алексея Навального загружают в автомобиль скорой помощи в аэропорту Омска

Берлиндаги “Шарите” клиникасида қолаётган россиялик сиёсатчи Алексей Навалний тиббий кома (беҳушлик)дан олиб чиқишганидан кейин тўлиғича ўзига келди. Бу ҳақда манбаларига таяниб The Insider, Bellingcat ва Der Spiegel хабар беради.

Нашрлар маълумотига кўра, Томксдан Москвага учаётган Навалний заҳарланишдан олдинги ҳолатдан тортиб самолёт хожатхонасида оғриқдан ҳушини йўқотгунча бўлган барча воқеаларни эслади.

Навалний олдига барча ташриф буюрувчиларни қўя бошлашган — шунгача унинг палатасига фақат шифокорлар ва рафиқасини қўйишган. Аммо сиёсатчи билан учрашиш учун қўриқчиларнинг учта кордонидан ўтиш керак бўлган. Сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш чоп этиган мақолаларни шарҳлар экан, унда ноаниқликлар кўп эканлигини айтди.

.

Der Spiegel манбаларининг маълумотига кўра, Берлиндаги "Шарите" клиникасида қўриқчиларни кучайтиришган. «Қизил ҳудуд» хавфсизлигининг олий даражаси Навалнийнинг хотираси ўзига келганидан кейин жорий этилгани аниқ бўлди, чунки бу унинг ҳолатини янада хавфли қилиб қўяди. Немис махсус хизматлари нафақат жисмоний тахдидларга, балки «сохта ахборот ҳужумлари»га, жумладан, «Шарите» клиникасининг бадном этилишига тайёрланмоқда, дея ҳикоя қилади нашр суҳбатдоши.

Шифокорлар фикрича, Навалний камида 90 фоизга, руҳан эса деярли тўлиқ тикланиб бўлган. Шифокорларнинг ҳисоблашича, Навальний самолётни Омскда қўндиришга қарор қилган учувчиларнинг шошилинч кўрган реакцияси ва шунингдек, аэропортда тез ёрдам машинасидаёқ атропин олгани сабабли тирик қолган.

Навалний «Новичок» жанговор заҳарли моддасининг янги тури — яхши таниш бўлган «Новичок» дан кўра секин таъсир кўрсатадиган, аммо хавфлироқ ашё билан заҳарланган, дея қайд қилади қайд этади Die Zeit нашри аноним манбаларига таяниб. Янги заҳарни махсус хизматларнинг лабораториясидан бошқа қандайдир шароитларда синтез қилиш мумкин эмас, шунинг учун уни қўллаган ҳолда операцияни фақат Россиянинг ФХХ махсус хизмати ўтказа оларди, деб тахмин қилади нашр суҳбатдошлари.

Die Zeitнинг ёзишича, немис расмийлари сиёсатчини кузатган махсус хизмат агентларидан бири Навалний чой ишган чашканинг юқори қисмига заҳарли моддани суркаб қўйган бўлиши ёки чашканинг ўзига заҳар сепилган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Заҳар қолдиқлари сиёсатчи сув ичган идиш томоқ қисмидан ва унинг қўлларидан топилган.

Немис нашри яна шунингдек, заҳарнинг таъсир кўрсатиш вақтидан келиб чиқиб, жиноятчилар режасига кўра, Навалний Томскдан Москвага самолётда қайтаётганда ўлиши керак бўлганини тахмин қилади. У «фақат бахтли тасодифлар занжири» - шу заҳоти самолётни қўндиришга қарор қилган учувчилар ҳаракати ҳамда мухолифатчига атропин дорисини зудлик билан юборган тез ёрдам шифокорлари туфайли омон қолган.

Die Zeit нинг алоҳида қайд этишича, Навалний ортидан узлуксиз кузатув олиб борилгани сабабли уни қандайдир учинчи шахслар ёки хорижий махсус хизматлар томонидан бартараф этиш уринишини «ақлга сиғмас» ҳол деб қайд этади. "Бу фақат битта ҳақиқатга яқин хулосани қолдиради: айнан Кремль исталмаган сиёсатчини йўлдан олиб ташлашга буйруқ берган", - деб ҳисоблайди журналистлар.

Россия мухолифатининг етакчиларидан бири, коррупцияга қарши кураш Фонди раҳбари Алексей Навалний 20 август куни самолётда Томскдан Москвага қайтаётган пайтда ҳушини йўқотди. Самолёт Омскда шошилинч қўнди. Навалний маҳаллий кксалхонага келтирилиб, сунъий комага ўтқазилди. Орадан икки кун ўтиб россиялик шифокорлар модда алмашинуви бузилиши Навалний ҳолати ёмонлашувига сабаб бўлганини эълон қилишди. Улар мухолифатчи сафдошлари иддао қилганидек, қасддан заҳарлашгани ҳақидаги версияни рад этишди. Айни пайтда «Медуза» нашри манбаларининг қайд этишича, Омскда сиёсатчида «заҳарланишнинг аниқ манзараси» бўлганини тасдиқламоқда, шунинг учун унга дарҳол атропин юборишган.

22 август куни эрталаб, рафиқаси ва Навалний ҳамкасбларининг узоқ талабидан кейин уни даволаш учун Берлинга, «Шарите» клиникасига келтиришди. Текширувлардан кейин Германия ҳукумати бундесвер лабораториясига таяниб баёнот беришича, Алексей Навалний «ҳеч қандай шубҳаларсиз» таркибига кўра, Совет Иттифоқида ишлаб чиқилган «Новичок» жанговор кимёвий қуролига ўхшаш мода билан заҳарланган.

• Душанба куни немис врачлари россиялик мухолифатчининг соғлиғи яхшиланганини, сунъий комадан чиқарилганини хабар қилди.

XS
SM
MD
LG