Ссылки доступа

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги биринчи чоракда масофавий таълим сақланиб қолиш таклифини берди


Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги ўқув йилининг илк икки ҳафтасида ота-оналар ва ўқитувчилар томонидан танқидга учраган мактабларда масофавий таълим форматини ҳимоя қилиб чиқди.

9 сентябр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой биринчи чоракда масофавий таълим форматининг сақланиб қолиш таклифини коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш билан изоҳлади.

Вазир, жумладан мактабда инфекция юқиши ва ташқарига чиқиши янги ҳолатлар кўпайиши эҳтимоли мавжудлигига таянди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, март ойидан бери Қозоғистонда болалар орасида 2 418 ҳолат аниқланди (улардан 98 фоизи соғайиб кетди, 34 нафари даволанишда давом этмоқда). Вазирнинг айтишича, агар битта касаллик қайд қилингудек бўлса, у ҳолда синф ёки мактаб карантинга олиниши мумкин. Вазирнинг таъкидлашича, ҳозирча мактаблардаги эпидемиологик вазиятга баҳо беришга вақт эрта, чунки янги ўқув йили бошланганига 14-кун бўлмади, маълумки, мана шу муддатда COVID-19 аломатлари кўзга ташланади.

«Бизда салбий тажриба бор, биз мактабгача болалар муассасаларида навбатчи гуруҳларни очгандик ва уларда коронавирус инфекцияси чиққанидан кейин ёпилган эди», –деди Цой, ўтган ўқув йилининг тўртинчи чорагида жорий қилинган чекловларни назарда тутган ҳолда.

«Ҳозир биз учун муҳими – камайиш суръатларини ушлаб туриш. Шу сабабли биринчи чоракда мана шу форматни сақлаб қолиш таклифини берамиз», – дея баёнот берди Цой.

Янги ўқув йилида масофавий таълим олаётган болаларнинг ота-оналаридан яна шикоятлар тушмоқда. Юз минглаб болаларда 1 сентябрга қадар техника ва Интернетга кириш имконияти бўлмади, юз минглаб қозоғистонликлар даромадларидан маҳрум бўлишди ёки иккитакарантин вақтида корхоналар тўхтаб қолгани боис даромаддан айрилдилар.

Қозоғистонлик талаба ва ўқувчилар коронавирус пандемияси боис жорий қилинган фавқулотда ҳолат режими боис (мамлакатда 16 мартдан 11 майга қадар амалда бўлди) ва карантин туфайли ўтган ўқув йилининг тўртинчи чорагида масофадан туриб таълим олдилар.

Шу давр ичида интернет қамрови, мактабларнинг техник таъминотдаги носозликлар, бу каби таълимга ўқитувчи ва ўқувчиларнинг малакаси етишмаслиги сабаб кенг қамровли муаммолар кўзга ташланди. Кўплаб ота-оналар фарзандларининг онлайн ўқиши учун зарур техникалар йўқлигидан шикоят қилдилар, шунингдек, фарзандларининг таълимига зарур бўлган Интернет учун маблағлари йўқлигини ва болаларига таълим соҳасида ёрдам бера олмасликларини айтишди.

Қозоғистон таълим ва фан вазирлигининг маълумотига кўра, ҳозирги ўқув йилида 2,6 миллион ўқувчи масофадан таълим олмоқда, кундузги форматда 800 минг ўқувчига дарс ўтилмоқда.

XS
SM
MD
LG