Унинг сўзларига қараганда,17 сентябрдан бошлаб Қозоғистонга парвозлар тикланади.
«Биз ҳозирча ҳафтасига икки марта «Остона-Олмаота-Бишкек» йўналиши бўйича парвозларни режалаштирганмиз. Келажакда парвозлар сони оширилади. Ўзбекистон билан ҳам музокаралар олиб борилди, рейслар 15 сентябрдан тикланади», - деди Акишев.
Унинг қўшимча қилишича, Россия билан авиапарвозларни тиклаш масаласи ҳозирча ҳал қилинмаган.
Бундан аввалроқ, «Тошкент-Бишкек-Тошкент» йўналиши бўйича парвозларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компанияси томонидан ҳафтасига бир марта - душанба кунлари амалга оширилиши борасида хабар берилган эди. Шунингдек, Қувайт ҳам Қирғизистонга парвозларни тикламоқда –10 сентябрдан бошлаб Jazeera Airways авиакомпанияси «Бишкек - Эл-Қувейт» йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтасигабир марта -пайшанба кунлари амалга оширилади.
Августда Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари COVID-19 пандемияси туфайли жорий қилинган карантиндан сўнг биринчилардан бўлиб Қирғизистон билан мунтазам авиақатновларни йўлга қўйган эди.
Март ойида Қирғизистонда COVID-19 ҳолатлари қайд қилингандан сўнг мамлакат расмийлари чегараларни ёпди ва барча мамлакатлар билан авиақатновларни тўхтатди, фақат ҚР фуқароларини олиб келиш ва хорижий фуқароларни олиб чиқиш учунгина чартер рейслари бажарилди.