Ссылки доступа

Тожикистон расмийлари Афғонистон вице-президенти Солиҳга қилинган ҳужумни қоралади (видео)


Тожикистон хукумати Афғонистон биринчи вице-президенти Амруллоҳ Солиҳга қилинган ҳужумни қоралади. Тожикистон ТИВнинг 10 сентябр куни эълон қилинган баёнотида ҳужум «қабиҳ террор акти» дея таърифланади.

Афғонистон биринчи вице-президенти Амруллоҳ Солиҳга 9 сентябр куни суиқасд уюштирилди. Тожикистон расмийлари теракт қурбонларининг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билирдилар, жароҳат олганлар бутунлай соғайиб кетишини тиладилар.

«Тожикистон терроризмга қарши курашда ҳамиша Афғонистонни қўллаб-қувватлайди ва қўшни мамлакатда тинчлик ва барқарорлик тикланишига кўмак беради», дейилади Тожикистон ТИВ баёнотида.

9 сентябр куни Қобулда Афғонистон биринчи вице президенти тушган машиналар карвони йўлида қўлбола портловчси қурилма портлатилди, аммо Амруллоҳ Солиҳ зиён кўрмади. «Ал-Жазира» телеканали маълумотига кўра, портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна 12 киши жароҳат олди. Афғонистон телеканаллари бошқача рақамни келтирмоқда: 10 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши жароҳат олди.

«Афғонистоннинг ва миллий манфаатларга содиқ етакчиларнинг лаънати душманлари бугун яна Амруллоҳ Солиҳга зиён етказишга уриндилар. Бахтимизга, Парвардигорнинг инояти ва халқнинг дуоси билан у зиён кўрмади», - дея 9 сентябр куни баёнот берди Афғонистон вице президентнинг расмиий вакили Резван Мурод.

Айрим мамлакатларда фаолияти тақиқланган «Толибон» ҳаракатининг вакили Забихулла Мужахед вице-президент тушган машиналар карвонига уюштирилган ҳужумга ҳаракатнинг алоқаси йўқлигини маълум қилди.

Афғон разведкасининг собиқ раҳбари Амруллоҳ Солиҳ Ахмадшоҳ Маъсуднинг ҳаммаслакларидан бири бўлиб бир нечта суиъқасдлардан, жумладан ўтган йили идорасига қилинган ҳужумдан омон қолган эди, ўшанда ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлиб, 50киши жароҳат олган эди.

Таъкидланишича, Солиҳ аПокистон билан 2.6 минг километрлик чегаранинг "Дюранд чизиғи" деб номланмиш масалани мухокама қилишга уринганидан бир неча кун ўтиб унга суиъқасд уюштирилган. "Дюранд чизиғи" Буюк Британия ўзига тегишли Британия Ҳиндистони ҳудудларини кенгайтириш мақсадида бошлаган уч марта бўлиб ўтган Англия-Афғон уруш натижасида юзага келган. Эслатиб ўтамиз,1893 йилда Афғонистон амири Абдурраҳман ва Англиянинг Британия Ҳиндистони колониал ташқи ишлар бўйича котиби лорд Мортимер Дюранд ўртасида имзоланган Битимга кўра «Дюранд чизиғи» юзага келди. Ҳозир Афғонистон-Покистон чегарасининг ҳар икки томонида яшовчи пуштунлар «бўлинган миллат» мақомида, ўз навбатида Афғонистон, де-юре 19 аср сўнгида харитадаги чизиқни тан олмайди.

Амруллоҳ Солиҳ ўтган йили бўлиб ўтган президентлик сайловида Афғонистоннинг амалдаги раҳбари Ашраф Ғанини қўллаб-қувватлади. Солиҳ аввалги президентлик сайловида Абдулла Абдулланинг жамоаси таркибида эди.

XS
SM
MD
LG