Ссылки доступа

Осиё: коронавируснинг иккинчи тўлқини қачон юз бериши мумкин? (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Осиё: коронавируснинг иккинчи тўлқини қачон юз бериши мумкин? Қозоғистон ҳукумати қишга яқин коронавируснинг иккинчи тўлқинини кутишмоқда. Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони кўпаймоқда. (видео Директ)

- Ўзбек меҳнат муҳожирлари уйга қайтиш учун Россия чегаларани очилишини ойлаб қутмоқда. (видео Настоящее время)

- Пайариқ: Қишлоғимизда на ичимлик суви бор¸ на газ бор¸ на мактаб. Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Баҳоргир қишлоғида яшовчи аҳолининг айтишича¸ қишлоқда яшаш учун шароит деярли йўқ. Болалар эса қишнинг совуқ кунларида лой кечиб 4 километр узоқликдаги мактабга қатнашга мажбур. (видео)

- Интернетга уланиш учун... томга чиқиш керак. Қишлоқ шароитида масофавий таълим. Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ўқувчилар дарс пайтида томга чиқади. (ҚРдан видео)

- Осиё: муваффақиятсизликка учраган онлайн-таълим. Қозоғистонда онлайн-дарсларда болаларга бехаё фильмлар намойиш этилди. Коммунистлар етакчиси Тожикистон президенлиги учун курашади. (видео)

- Дунёдаги энг ривожланган давлатлар 20талиги. (инфографика)

- Рус-қозоқ чегарасида ўзбекистонликлар яна тўпланиб қолди. Россиянинг Самара областида юзага келган вазиятга оид маълумотларни Озодлик бу областга қўшни Оренбург областидаги “Ўзбеклар миллий-маданий автономияси” жамоат ташкилоти раҳбари Равшанҳожи Кавлоновдан олди. (видео)

- Қирғизистонда қатлама нондан бренд ташкил этилди. (видео ҚР)

- Шоймардон бобо ҳокимлик коняк ичириб, ўз гапига раддия беришга мажбурланганини иддао қилди. Қашқадарё вилоят, Косон туман, Дўстлик маҳалласида яшайдиган 76 яшар Шоймардон Жумаев Озодликнинг “Sizdan Telegram” каналида маҳалла кенгаши ва туман ҳокимлиги камбағал оилага ҳеч қандай ёрдам бермагани ҳақидаги танқидий чиқишидан сўнг, туман ҳокими ўринбосари ва ахборот хизмати раҳбари келиб, уни ёлғон гапиришга мажбурлагани ҳақида OzodMikrofonга шикоят қилди. (видео)

- Коронавирус давридаги янги касблар. Коронавирус туфайли дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ишсиз қолишди. (видео)

- Амударëликлар: Сув на ичиш учун бор¸ на суғориш учун. Қорақалпоғистон республикаси Амударë тумани Амир Темур овул фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фермер ва аҳолининг айтишича¸ тўрт ойдан бери сув берилмагани учун ерлар қақшаб қолган. Бундан ташқари пахтани ўтоқ қилишгани учун ҳалигача пул берилмаган. (видео)

- Ўқувчилар парталарга қайтмоқда. COVID-19 давридаги мактаблар. (фотогалерея)

- Қирғиз-ўзбек чегарасида 16 мартдан жорий қилинган чеклов 2 сентябрдан олиб ташланди. Қирғизистон Чегара хизмати тарқатган расмий маълумотга кўра, бугундан бошлаб икки давлат ўртасидаги “Дўстлик”, “Қизилқия”, “Қадамжой”, “Маданият” ва “Баймақ” чегара бекати орқали пиёдалар ўтиши мумкин. Tранспорт қатнови учун “Қадамжой”, Дўстлик” ва “Қизилқия” бекатлари очиқ. (видео)

- Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. (фотогалерея)

- Сурум фожиаси: Бир оилада уч ўлим ва уч мажруҳлик. Ўтган йил ноябрь ойида Қуйичирчиқнинг Сурум қишлоғидаги хонадонлардан бирида портлаш рўй бериб, бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлган, яна уч аъзоси - икки бола ва уларнинг онаси куйиш жароҳати олиб, бир умрга мажруҳ бўлган эди. Портлашда қайнонасидан¸ эридан ва боласидан ажралган Ҳулкар Пирназарова ëрдам сўраб президентга мурожаат қилди. (видео)


МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG