Ссылки доступа

Юнусобод тумани ҳокими ўринбосари пора олгани учун уч ярим йилга қамалди


Tashkent Yunusobod district mayors office

Пора билан ушланган Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳокими ўринбосари Э.Зоҳидовга ҳукм ўқилди, деб хабар қилди маҳаллий ОАВлар.

У 2019 йил январдан туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган. Айни чоқда у ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини бериш бўйича туман комиссиясининг раиси ҳам саналган.

Қайд этилишича, айни шу масалада нафси кўйига юрган ҳоким ўринбосари ўзбошимчалик билан қурилган тураржой объектига мулк ҳуқуқини бериш эвазига фуқаро Р.М.,дан 5000 доллар пора талаб қилган.

Ҳокимлик вакили Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кўрсатилган миқдордаги порани олаётганда ушланган.

Судланувчига уч йилу олти ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

“Жаноб ҳокимлар, ҳокимлик ходимлари! Бу ер сизларга отангиздан қолган мерос эмаски, уни хоҳлаганда сотиб ёки тортиб оладиган. Сизларнинг вазифангиз ўз ҳудудингиздаги халқнинг кўнглини олиш, уларнинг дардига қулоқ тутиш, яхши-ёмон кунида елкадош бўлишдир” , - деб эслатади “Инсон ва қонун” газетаси.

XS
SM
MD
LG