Ссылки доступа

Прокуратура Қарағанда яқинидаги ходимлари норозиликка чиққан фабрика бузилишини тўхтатди


Қарағанда яқинидаги юзлаб ходимлари норозилликка чиққан кўмир тайёрловчи «KAZ Феррит» фабрикаси бузилиши суд қарорига кўра тўҳтатилди.

Конвейер ва қуритиш бўлимининг бузилиши 9 сентябрда бошланиши керак эди, бу ўз навбатида 500га яқин киши ишлайдиган корхона фаолиятини бутунлай издан чиқарар эди.

— Прокуратура бизга хабар бериб, суд ижрочиларидан бузилиш қонунийлиги юзасидан текширув ўтказилишини талаб қилганини билдирди, айни дамда иш тўхтатилди. Бу бизга қўшимча вақт беради, — деди Азаттиқ мухбирига «KAZ Феррит» компаниясининг юристи Асхат Ниязов.

Қарағанда вилоят прокуратураси Азаттиқ радиосига 10 сентябр куни «KAZ Феррит» ва бошқа компаниялар ўртасидаги баҳслар юзасидан чиқарилган суд қарори тўхтатилганини тасдиқлади, суд фабриканинг ишлаб чиқариш линияси жойлашган ҳудудни мулк ери дея тан олди.

«Оммавий ахборот воситаларида корхона ходимларининг хуқуқлари бузилиши юзасидан пайдо бўлган хабарлар ( 2020 йил 7 сентябр) инобатга олинган ҳолда Қарағанда шаҳридаги Казибек би туман прокуратураси вазиятни ўрганиши топширилди. Бундан ташқари прокуратура томонидан ижро этилиши борасидаги талаб ижро тўхтатилишига асос бўлади», — деди Азаттиқ мухбирининг сўровига жавоб берган вилоят прокурори Марат Сексембаев.

7 сентябр куни Қарағанда яқинидаги кўмир ишлаб чиқарадиган «KAZ Феррит» фабрикасининг юзлаб ходимлари корхона худудида норозилик акциясига чиқди.

Улар суд орқали фабрика конвейр линияси жойлашган ерга эгалик ҳуқуқини ҳимоя қилган хусусий компания талабига биноан ишлаб чиқариш цехларининг маълум қисми бузилиши юзасидан суд томонидан чиқарилган қарорга норозилик билдирдилар. Ишчилар қўлларида «Ишимизни олиб қўйманг!», «Нонсиз қоламиз!», «Фабрика тўхтаб қолишига йўл қўймаймиз!» каби шиорлар бўлган плакатларни кўтариб олишган эди.

«KAZ Феррит» билан судлашган «СВХ-Портал» компаняси фабика жойлашган ер ҳудуди ўзларига тегишли эканлигини, улар ҳам бу ерда “ишлаш ниятида “ эканликларини билдиришди.

7 сентябрь куни ҳодиса жойига хукумат вакиллари ва полиция ходимлари етиб келди. Хокимликдагиларнинг айтишларича, ҳозирги вазият — аввалига битта лойиҳа ташкил қилган, сўнг ажралиб кетган иккита таъсисчи ўртасидаги мулкий бахс натижасидир. Қарағанда вилоят Ер муносабатлари бўлимининг хабар қилишича, ер участкасини давлат мулкига олиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Қўмита томонидан хокимият ва ер муносабатлари бўлимига ер участкасини давлатга қайтариш бўйича йўл қўйилган бузилишларни бартараф этиш топширилди. Агар ер давлат мулки бўлса, нима бўлишидан қатьий назар тақдим қилинган участка билан комиссия шуғулланади.

XS
SM
MD
LG