Ссылки доступа

Ҳиндистон ва Хитой чегарадош ҳудудда ўзаро қўшинларни ажратишга келишиб олдилар


Ҳиндистон ва Хитой, ядровий қуролга эга бу икки қўшни мамлакат ўзаро зиддиятлари ҳарбий можарога айланиб кетишининг олдини олиш мақсадида чегарадош ҳудудда қўшинларини зудлик билан ўзаро ажратишга келишиб олдилар.

Томонлар келишув ҳақида 11 сентябрь куни Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар ва унинг хитойлик ҳамкасби Ваи И билан Москвада бўлиб ўтган учрашувидан кейин эълон қилишди.
«Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари чегарадош туманлардаги ҳозирги вазият ҳар икки томоннинг манфаатларига жавоб бермаслигини эътироф этишди. Шу муносабат билан ҳар икки мамлакатнинг чегара қўшинлари мулоқотни давом эттириш, қўшинларни зудлик билан ажратиш, керакли масофага риоя қилиш ва кескинликни юмшатишга кедишиб олдилар», — дейилади икки вазирнинг баёнотида.
Хитой ташқи ишлар вазирлигининг баёнотига кўра, Пекин Ҳиндистон билан дипломатик ва ҳарбий каналлар бўйича алоқани ушлаб туриш ҳамда баҳсли чегарадош ҳудудда “тинчлик ва осойишталикни тиклаш” бўйича қадамлар ташлаш мажбуриятини олади.
Москвадаги учрашувга шу ҳафта олдинроқ чегарада юз берган тўқнашувдан кейинги кескинлик сабаб бўлди. Ҳар икки томон чегаранинг баҳсли участкасида қўшинлар томонидан масъулиятсиз ҳаракатлар тўғрисида айбловлар билан алмашишди, хабарларга кўра, ҳавога огоҳлантирувчи ўқлар узилган.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ҳинд ҳарбийларини Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги назорат чизиғини ноқонуний кесиб ўтишда ва 8 сентябрдаги ҳодисаларда огоҳлантирувчи ўт очишни атайлабдан амалга оширишда айблади.

XS
SM
MD
LG