Ссылки доступа

ҚРда коронавирусга чалинган 144 нафар шифокорга 200 минг сомдан тўланди


Соғлиқни сақлаш ташкилотларининг коронавирусга чалинган 144 нафар ходимига 200 минг сомдан ($2,5 минг) товон пули берилди. Бу ҳақда 11 сентябр куни бўлиб ўтган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Айнура Акматова маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, коронавирусдан вафот этган 21 нафар шифокорнинг оиласига 1 млн сом ($12,6 минг) миқдорида товон тўланди.

Шу билан бирга Акматова коронавирусга чалинган қолган тиббиёт ходимлари ва вафот этган шифокорларнинг оила аъзоларига товон тўланиши борасида хабар бермади.

COVID-19 тарқалиши даврида касалликка 3163 нафар тиббиёт ходими чалинган. 30 июлдаги маълумотларга кўра, коронавирус инфекцияси оқибатида 73 нафар тиббиёт ходими, улардан 44 нафар шифокор, вафот этди.

Аввалроқ хукумат коронавирусга чалинган шифокорларга 200 минг сом COVID-19дан вафот этган шифокорларнинг оиласига 1 миллион сом миқдорида товон пули тўланишини ваъда қилган эди. Бироқ, июл сўнгида, айни дамда коронавирусга чалинган бирорта ҳам тиббиёт ходими товон олмагани маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG