Ссылки доступа

МСК: Президентлик сайловида Тожикистон фуқаролари учун хорижда 39 та сайлов участкаси ташкиллаштирилади


Голосование на парламентских выборах Таджикистана. Март 2020 года

Хорижда яшайдиган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида жаҳоннинг 29 мамлакатидаги элчихоналар, ваколатхоналар ва консулликларида Тожикистон фуқаролари учун 39 та сайлов участкаси ташкил этилади.

Бу ҳақда Радио Озодига Марказий сайлов комиссияси матбуот котиби Носиржон Салимий айтди. Жумладан, Россия Федерациясида 5 ва Қозоғистонда 2 сайлов участкаси очилади.
Унга кўра, Марказий сайлов комиссияси сайловларни белгиланган барча санитар-эпидемиологик нормаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилади.
Тожикистон ва Россиянинг қўш фуқаролигига эга шахслар овоз беришда иштирок эта оладими, деган саволга матбуот котиби Россия Федерацияси ва Тожикистон ўртасида икки фуқароликни тартибга солиш тўғрисидаги Шартнома 1995 йилнинг 7 сентябрида имзолангани ва 1997 йилнинг 26 апрелида ратификация қилинганини қайд этди.
"Ҳужжатга кўра, ҳар икки томоннинг фуқаролигида турган, томонлардан бирининг ҳудудида доимий яшайдиган шахс барча ҳуқуқ ва эркинликлардан тўлиқ фойдаланади, шунингдек, у доимо истиқомат қиладиган томоннинг фуқаролик мажбуриятини бажаради. Демак, икки фуқароликка эга, Тожикистон ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролар овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқига эга", - қўшимча қилади у.

XS
SM
MD
LG