Ссылки доступа

Давлат департаменти: Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимлар хусусий мулкка даҳл қилмоқда


Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органларининг хусусий мулк даҳлсизлиги тўғрисидаги қонунчиликка амал қилмаётгани мамлакатдаги инвестициявий муҳтига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг жаҳон давлатларидаги инветициявий муҳит тўғрисидаги янги ҳисоботида таъкидланди.

165 дан ортиқ мамлакатидаги инвестициявий муҳит таҳлил қилинган мазкур ҳисоботда таъкидланишича, Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодиётда давлат монополияларининг устунлигини қисқартириш ҳаракати сезилмаяпти. Бундан ташқари давлат харидлари соҳасидаги амалиётлар ҳам шаффоф эмас.

“Кичик корхоналар мол-мулклари ҳудудий ёки туман ҳокимиятлари билан яхши алоқаси бўлган компаниялар ёхуд улар томонидан қўллаб-қувватланаётган лойиҳалар фойдасига олиб қўйилаётгани ҳақида хабар берилмоқда. Интеллектуал мулк ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликнинг қўлланилиши ҳали-ҳамон етарли даражада эмас”, — дейилади ҳисоботда.

Айни пайтда ҳисоботда Ўзбекистонда 2016 йилда бошланган либераллаштириш сиёсати ўз самарасини бераётгани ҳам таъкидланди. Жумладан, Ўзбекистонга жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ҳажми 2018 йилда 1,6 миллиард долларни, 2019 йилда эса 4,2 миллиард долларни ташкил қилган.

Ҳисоботда Ўзбекистон Жаҳон банкининг Doing Business рейтингида бизнес муҳитни яхшилаш борасида катта ютуқларга жришган давлатлар 20талигига киритилгани ҳам қайд этилган.

XS
SM
MD
LG