Ссылки доступа

"Биз бошпанасиз қолдик". Ўқувчи қиз мактубини Тожикистон президентига топширди


Эмомали Рахмон в ходе рабочей поездки в Пенджикент. 12 сентября 2020. Фото пресс-службы президента РТ

Панжикентдаги мактабнинг 10 синф ўқувчиси Хосият минтақага ташриф буюрган президент Эмомали Раҳмоннинг кортежини тўҳтатди ва унга мактуб топширди.

Минтақага ташриф буюрган давлат раҳбарининг фуқоролар билан учрашуви одатга кўра аввалдан келишилади ва камдан-кам ҳоллардагина президентга “шунчаки” яқинлашиш мумкин. Эмомали Раҳмон шанба куни Саразмнинг 5500 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган табдирда иштирок этиш учун Панжикентга келди.

Панжикентда истиқомат қилувчи Хосият Олишова 12 сентябр куни эрталаб шаҳарнинг бош кўчаси – Рудакий проспектидан ҳаракатланаётган хукумат кортежини кўриб қолади. Машиналар беш қаватли «Саразм Плаза» биноси яқинида тўхтади, қиз йўлга яқинлашиб келди ва баланд овозда: «президент қайси машинада?», деди.

Гувоҳларнинг айтишларича, давлат раҳбари тан соқчилари қизни тўҳтатиб қолишмоқчи бўлган, аммо президент қизнинг яқинлашишига имкон берган. Хосият мактубни берди ва шундан сўнг уни Панжикент шаҳар администрациясига таклиф қилишган.

Президент матбуот котиби Абдуфаттоҳ Шарифзода 12 сентябр куни Радио Озоди билан суҳбатда, ҳақиқатан ҳам шу ҳодиса рўй берганини тасдиқлади ва «шундан кейин президент қиз етим эканини, унинг муаммоси ҳал қилиниши кераклигини айтди», деди. «Қизнинг мактуби президентда. Ўқувчи қиз президент кортежи томон келганида, давлат раҳбари қизни чақирди ва унинг мактубини олди», -дейди суҳбатдош.

Хосият таҳсил оладиган Панжикентдаги №74 мактаб директори Мақсуда Аҳророва «қиз ва унинг онаси билан суҳбатлашган»ини айтади. Унинг сўзларига кўра, қиз ўз мактубида уй-жой билан таъминлаш борасида ёрдам сўраган, чунки қиз онаси билан ижара уйда яшайдилар. Қизнинг отаси уч ой муқаддам вафот этган ва оила бошпанасиз қолган. «Ҳосият – мактабнинг фаол ва етакчи ўқувчиларидан», - дейди директор.

Панжикент шаҳар администрацияси вакили ўз номини ошкор қилимаслик шарти билан айтишича, улар Хосият билан суҳбатлашишган ва унинг оиласи муаммолари билан танишганлар. Унинг сўзларига қараганда, оила учун бюджетдан 10 минг сомони (1 минг долларга яқин), шунингдек ун, шакар ва гуруч каби озиқ-овқат маҳсулотларини беришган.

Эмомали Раҳмон олимлар ва халқаро ҳамжамият томонидан тарихий-археологик қўриқхонаси, тожик шаҳарсозлик цивилизацияси ва ҳунармандчилиги, қишлоқ хўжалиги маркази дея тан олинганСаразмнинг 5500-йилик тантаналарида иштирок этиш учун Панжикентга амалий ташриф буюрди.

Тожикистон президенти “мамлакатдаги вазият билан танишиш” ва аҳоли билан учрашиш мақсадида ҳар йили Тожикистон минтақаларига ташриф буюради.Бу учрашувларга, одатга кўра, аввалдан тайёрланган одамлар киритилади.

XS
SM
MD
LG