Ссылки доступа

ХОҚ Эронда 27-ёшли спортсмен Навид Афқарий ўлдирилганидан “ҳайратга тушди”.


Навид Афкари
Навид Афкари

Халқаро олимпия қўмитаси Эронда спортсмен, аралаш яккакурашчи Навид Афқарийнинг қатл этилганидан ҳайратга тушди. "Бу қайғули хабар", дейилади ҲОҚнинг қатлдан бир неча соат ўтиб ташвиш билан берган баёнотида.

"Бизнинг ўй-ҳаёлларимиз Навид Афқарий оиласи ва дўстлари билан бирга", – дея таъкидланади ХОҚ баёнотида.

27-ёшли Навид Афқарий ХОҚ президенти Томас Бахнинг Эрон олий раҳбарияти ва президентига қилган мурожаатига қарамай 12 сентябр, шанба куни қатл этилди. Бахнинг мурожаатида спортсмен афв этилиши ва ХОҚ Ислом республикаси суверенитетини ҳурмат қилиши таъкидланган эди, дея хабар беради "Немецкая волна" («Немис тўлқини»). Бироқ, Эрон расмийлари бу илтимосни эътиборсиз қолдирди, дейилади хабарда.

Афқарийга нисбатан ўлим ҳукми Эрон жанубидаги Шероз шаҳрининг Одилобод қамоқхонасида ижро этилди. Эрон расмийларининг версиясига кўра, 2018 йилда Шерозда бўлиб ўтган норозилик намойишларида Афқарий хуқуқ тартибот идорасининг ходимини ўлдирган. Кейинроқ, у қилган ишини тан олган. Бироқ спортсмен, унинг оиласи ва хуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар қийноқлар остида тан олинганини таъкидлаб келадилар. Афқарийнинг укалари Воҳид ва Ҳабиб 54 йил ва 27 йилга ҳукм қилинди, уларга шунингдек 74 марта дарра урилади.

Афқарий аввалроқ ўзининг қийноққа солинганини айтган эди. Адвокатнинг таъкидлашича, ўз ҳимояси остидаги шахснинг айби исботланмаган. Бироқ, Теҳрон қийноқлар борасидаги барча хабарларни инкор қилади.

Афқарийни АҚШ президенти Дональд Трамп ва UFC (Абсолют кураш чемпионати) раҳбари Дэйна Уайт ҳимоя қилиб чиқди.

Жаҳон спортсменлари касаба уюшмаси агар ўлим жазоси ижро этилгудек бўлса Эронни жаҳон спорти рўйхатидан чиқариш таклифини илгари сурди.

XS
SM
MD
LG