Ссылки доступа

Қозоғистон шаҳарларида тинч митинглар бўлиб ўтди (видео)


Глава инициативной группы по созданию Демократической партии Жанболат Мамай (в центре) на митинге в Алматы. 13 сентября 2020 года.
Глава инициативной группы по созданию Демократической партии Жанболат Мамай (в центре) на митинге в Алматы. 13 сентября 2020 года.

Кредит амнистияси, сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши ва хорижликларга ер сотилмасилигини талаб қилиб Олмаотада ўтказилган митинг 200 га яқин иштирокчини тўплади. Хокимият билан келишилган акцияда аксилхитой шиорлари ва ҚРдаги ХХР элчисини чиқариб юбориш талаблари янгради.

Митинглар 13 сентябр куни бошқа бир нечта минтақада ҳам бўлиб ўтди.

Олмаотадаги митинг ташкилотчилари— фаол ва журналист Жанболат Мамай бошчилигидаги мухолифатдаги Демократик партия тузиш ташаббус гуруҳи — мингга яқин киши иштирокида акция бўлиб ўтиши ҳақида шаҳар хокимиятини бохабар қилган эди. Бироқ маҳаллий хокимият вакиллари билан келишиб олинган шаҳар марказидаги норозилик акцияси 13 сентябр куни, Азаттиқ мухбирларининг ҳисоблашича, 200 га яқин кишини тўплади.

Митингнинг кўплаб иштирокчилари ва журналистлар ниқобда келди, митингга мўлжалланган ўраб олинган худуд - Шоқан Уалихонов ёдгорлигига кираверишда тиббиёт ходимлари COVID-19га қарши кураш доирасида масафадан ҳараратни ўлчашди.

Акция иштирокчилари қўлида кредит амнистияси ва аҳолининг банклар олдидаги қарзлари узилиши; ерларни хорижликларга ижарага бермаслик ва қишлоқ хўжалик ерларини сотмаслик; 2016 йил хукумат ислоҳатларига қарши чиққанидан сўнг ҳукм қилинган отируалик фаол Макс Бокаев озод қилиниши, 2006 йил Шаниарақ ҳодисаларидан сўнг 18 йил қамоққа ҳукм қилинган шоир ва диссидент Арон Атабек озод қилиниши (ҳукуқ ҳимоячилари Бокаев ва Атабекни сиёсий маҳбуслар рўйхатига киритган, хукумат эса мамлакатда сиёсий маҳбуслар йўқлигини айтади) борасидаги плакатлар бор эди. 13 сентябр куни Олмаота марказига келганлар хукуматдан сиёсий ислоҳатлар борасидаги ваъдалар бажарилишини талаб қилдилар. Митингга чиққанлар, шунингдек, аксилхитой шиорларини кўтариб чиқдилар ва Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяо чиқариб юборилишини талаб қилдилар, митингчиларнинг фикрича, элчи Қозоғистон ички ишларига аралашаётган экан.

Кредитларни узиш масаласини Демократик партия тузиш бўйича ташаббус гуруҳи сўнги ойларда кўтариб чиқмоқда. Август ойи бошларида гуруҳ баёнот бериб, ўз вакиллари Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев маъмуриятига кредит амнистияси эълон қилинишига оид «100 мингга яқин ариза» топшириганини маълум қилдилар.

Танқидчиларнинг айтишларича, кредит амнистияси борасидаги ташаббуслар популистик характерга эга. Якшанба кунги митингда Мамай баёнот берар экан, бу ғояни популистик дея ҳисобламаслигини айтди, унинг сўзларига қараганда, давлат тижорат банкларига миллиардлаб доллар молиявий ёрдам кўрсатди, ёрдам олган банклар акционерлари орасида «олигархлар ва собиқ президент Нурсултон Назарбоев (ўтган йили истеъфога кетган, аммо катта ваколатларни қўлида сақлаб қолган)нинг оила аъзолари ҳам бор», энди банклар коронавирус пандемияси шароитида оғир аҳволга тушиб қолган аҳолига ёрдам бериши керак.

Фуқоролар фаоли Юрий Маленьких ўз нутқида, пандемия йиллар давомида Қозоғистонда мавжуд бўлган ва ҳал қилинмаган ҳамда «аҳолининг қашшоқлашувига олиб келган» кўплаб иқтисодий ва ижтимоий муаммларни юзага чиқарганини айтди. Маленькихнинг айтишича, «хукумат истеъфога кетиши керак».

Шундан сўнг Жанболат Мамай Олмаота шаҳар хокимияти вакили митинг мавзудан четга чиқиб кетаётганидан огоҳлантирганини айтди.

— Ҳозир хокимиятдлан келиб: «Ойбай, Тоқаев истеъфосини талаб қилманг ва Назарбоев ҳақида гапирманг» деди. Нима учун бизга хукуматни танқид қилиш мумкин эмас? Агар улар халқ талабини бажармас экан, у ҳолда кетиши керак! Агар улар халқ муаммосига қулоқ солмас экан, у ҳолда биз Тоқаев ва Назарбоев истеъфосини талаб қилиб митингга чиқамиз, — деди Жанболат Мамай ўз чиқишида.

Шаҳар жамоат тараққиёти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Айдар Есенбеков Азаттиқ мухбирга берган интервьсида эътироз билдирганини тасдиқлади.

Хукумат «истеъфосига» чақириқ ва хокимиятнинг эътирози. Олмаотадаги митинг хроникаси:

Призыв к власти «уйти» и последовавшее замечание акимата. Хроника митинга в Алматы
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:04:04 0:00

Митинг ташкилотчилари «Хитой экспансияси» ҳақида ҳам гапирдилар. Ўтган йилнинг сентябрида Қозоғистон шаҳарларида аксилхитой норозилик намойишлари бўлиб ўтди, уларнинг иштирокчилари хукуматга мурожаат қилиб Қозоғистон худудларида Хитой билан ҳамкорликдаги корхоналардан воз кечишга чақирдилар. Пекин сўнги йилларда Хитой учун хом-ашё, бозор ва транзит ҳудуд бўлмиш Қозоғистон иқтисодиётидаги иштирокини кенгайтирмоқда. Иқтисодий Келишувларнинг шаффоф эмаслиги ва Пекиннинг Шинжонда туб этник халқлар, жумладан қозоқларнинг таъқиб қилинишига оид сиёсати Қозоғистонда аксилхитой кайфиятларини кучайтирмоқда. Расмий Нур-Султон йирик инвестор ва Қозоғистон иқтисодиётининг кредитори бўлмиш Хитой шаънига танқидлардан ўзини тийиб туради.

Сўнги йилларда Қозоғистонга келган хитойлик қозоқлар Шинжонда қолган қариндошлари билан алоқалардан маҳрум бўлганликларини ва яқинлари уйғур, қозоқ ва исломга эътиқод қилувчи бошқа халқларга мўлжалланган «сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари»га жўнатилганини айтишади. Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяо бир неча бор Шинжондаги таъқиблар ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид эканлигини айтган. Икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида яқинда Чжан Сяо баёнот бериб, Хитой ва Қозоғистон қуролли кучлари «рангли инқилоблар»га қарши чиқишини айтди — қозоғистонлик фаоллар дипломатнинг бу сўзларини мамлакат ички ишларига аралашиш дея баҳоладилар.

Бу тинч йиғилишлар тўғрисидаги янги қонун кучга кирганидан кейинги мухолифат гуруҳларига рухсат берилган биринчи митингдир. Мамлакат расмийлари қонунни прогрессив деб атамоқда ва митинглар огоҳлантириш характерига ўтганини таъкидлашмоқда. Аммо танқидчилар ҳужжат халқаро стандартларга мос эмаслигини ва ҳамон тинч йиғилишлар ўтказиш рад қилиниши мумкинлигига асослар борлигини айтишади, рухсат берилмаган акциялар ва уларнинг иштирокчилари учун жавобгарлик кескинлигича қолган.

Демократик партия тузиш бўйича ташаббус гуруҳи митинг ўтказиш учун уч соат вақт берилишини сўраган эди, Олмаотадаги акция икки соат давом этди.

Бошқа шаҳарларда ҳам Мамайнинг оз сонли тарафдорлари якшанба куни митинг ўтказди.

Минтақаларда 13 сентябр куни митинглар қандай ўтди?

Как прошли митинги 13 сентября в регионах?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:04:28 0:00

Қарағанда, Семей ва Оқтобеда митиннлар маҳаллий расмийлар билан келишилган ҳолда ўтказилди. Нур-Султонда ўнлаб одамлар цирк олдидаги майдонда митинг ўтказишга ҳаракат қилди, аммо хукумат расмийлари рухсат берилмааган йиғилишлар учун жавобгарлик мавжудлигидан огоҳлантирдилар. Чимкентда бир неча киши Наврўз майдонида тўпланди, ўз талабларини айтганларидан сўнг, хокимият томониолан огоҳлантирилганлари боис тарқалдилар, акция рухсат берилмаган ҳолда ўтказилди.

Ўтган йили мухолифатдаги фаоллар томонилан тузилиши эълон қилинган Қозоғистон Демократик партияси ҳозирча Адлия вазирлигидан рўйхатга олинмаган. Шу йилнинг февралида гуруҳ партиянинг Таъсис съездини ўтказишга уринди, бироқ хукумат томонидан тарафдорларига босим бўлаётгани сабаб тадбир бекор қилинди. Қозоғистон қонунларига кўра, партия рўйхатга олиниши учун иштирокчилари камида минг кишидан иборат бўлган ҳолда Таъсис съезди ўтказилиши керак ва камида 20 мингта имзо тўпланиши лозим. Ҳуқуқ ҳимоячилари Қозоғистоннинг партиялар, митинглар ва сайловлар тўғрисидаги қонунларида жуда кўплаб чекловалар борлигини айтишади.

XS
SM
MD
LG