Ссылки доступа

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида мунтазам авиақатнов тикланди


Жорий йил 11 сентябридан Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги мунтазам авиақатновлар расман тикланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Телеграм тармоғидаги ўз расмий канали орқали маълумот тарқатди.

Хабарномада қайд этилишича, “Air Astana” авиакомпаниясининг Олмаота – Тошкент – Олмаота йўналиши бўйлаб парвоз қилган учоқ жума куни соат 12:40 да “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнган.

Вазирлик мазкур йўналиш бўйича қатновлар ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилишини эслатган.

XS
SM
MD
LG