Ссылки доступа

14 сентябрдан онлайн-мактаб ҳам ўз фаолиятини бошлади


uzbekistan - schools reopen amid pandemic

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, 14 сентябрдан бошлаб мактабларда 2020/2021 ўқув йили бошланди. Вазирлик мамлакатдаги 10 мингга яқин мактабдан 2635тасида ўқиш анъанавий тарзда олиб борилишини билдирди. Қолган мактабларда эса таълим онлайн-мактаб шаклида олиб борилади.

Онлайн-мактаб туркумидаги телевизион дарслар жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 3 та телеканалида душанбадан шанбагача ҳар куни соат 8:30 дан бошлаб намойиш этиб борилади.

Онлайн-мактаб дарслари “UzDigital TV” тармоғида 1-4 синф ўқувчилари учун National Geographic, 5-8 синф ўқувчилари учун Eurosport, 9-11 синф ўқувчилари учун Охота и рыбалка телеканалларида эфирга узатилади.

Кабель телевидениеси ва IP ТВ тармоқларида онлайн-мактабни 1-4 синф ўқувчилари National Geographic, 5-8 синф ўқувчилари ТВЦ, 9-11 синф ўқувчилари Fashion TV орқали кузатиб боришлари мумкин.

Дарсларни параллель равишда https://t.me/uzeduonlinemaktab, mover.uz/channel/uzedu, Youtube канали ва Kundalik.com ҳамда онлайн мактаб электрон портали орқали ҳам томоша қилиш мумкин.

Шунингдек, дарслар Mediabay.uz, Mover.uz сайтларига ҳамда ижтимоий тармоқдаги телеграмм каналларига ҳам жойлаштирилади.

“Телевизион дарсларни тасвирга олишга жами давлат ва нодавлат таълим муассасаларидан жами 117 нафар тажрибали ва малакали педагоглар, 12 нафар сурдо-таржимон ва 15 нафар муҳаррирлар жалб қилинди. Телевизион дарсларнинг жадвали кунлик тарзда Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифалари орқали эълон қилиб борилади”,-дейилади расмий хабарда.

XS
SM
MD
LG