Ссылки доступа

Қўй-тош ҳодисалари иши бўйича судда ҚР МХДҚ ходимлари кўрсатма бермоқда


Биринчи май туман судининг Қўй -тош ҳодисалари иши бўйича навбатдаги мажлисида МХДҚнинг «Альфа» махсус гуруҳи ходимларининг кўрсатмаларини тинглаш давом этмоқда.

«Азаттық» радиосига адвокат Замир Жоошевнинг айтишича, жами махсус хизматнинг 54 нафар ходими кўрсатма беради.

«Айбланувчилар томонида 400га яқин гувоҳ бор. Улар МХДҚ вакиллари чиқиш қилганидан сўнг кўрсатма бера бошлайди», - деди Жоошев.

11 сентябр куни жараёнда судья Марат Сидиқов суд эшитувларини ва бу иш бўйича айбланувчиларга кўрилган эҳтиёт чораларини 11 ноябрга қадар узайтирди.

Чуй вилоятининг Аламуддин туманидаги Қўй Тош қишлоғида 7-8 август кунлари Ички ишлар вазирлиги(ИИВ) ва Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси (МХДҚ) кучлари томонидан «собиқ президент Алмазбек Атамбаевни мажбурий сўроққа олиб бориш тадбири» ўтказилди. Ўшанда махсус идоранинг бир ходими вафот этиб, 200 дан ортиқ киши турли даражада жароҳат олган эди.

Бу ҳодислар бўйича жиноий иш очган ИИВ Тергов бошқармаси 19 фигурантга, жумладан собиқ президент Алмазбек Атамбаевга айб эълон қилди. Улардан 14 кишига очилган иш судга топширилди. Қолган беш кишига нисбатан, улар тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлгани боис, алоҳида иш очиладиган бўлди.

Судланувчилардан 14 нафаридан Алмазбек Атамбаев МХДҚ СИЗОсида ушлаб турилибди. Фарид Ниязов, Равшан Джеенбеков, Мээрбек Мискенбаев, Қанат Сагимбаев, Фархат Баабиев ва Қанат Осмоналиев Бишкек шаҳридаги СИЗО-1 да сақланмоқда.

Парламент депутатлари Ирина Карамушкина ва Асель Кодуранова, шунингдек, Алмазбек Атамбаевни қўллаб қувватловчи ҚСДПнинг расмий вакили Қундуз Жолдубаева ҳам уй қамоғида. Қўй -тош ҳодисаларини тергов қилиш доирасида ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асановга нисбатан алоҳида иш очилган.

Қўй- Тош ҳодисалари бўйича ҚР Жиноят кодексининг “Қотиллик”, “Суиьқасд”, “Гаровга олиш”, “Оммавий тартибсизликлар”, “Безорилик” “Таҳдид ёки хукумат вакилларига нисбатан зўравонлик” моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди. ҚР Бош прокуратураси гумондорларнинг кўпчилигини юқорида қайд қилинган жиноятларни содир этишда айбдор дея ҳисоблайди. Аммо гумондорлар, жумладан Алмазбек Атамбаев бу айбловларни инкор қилади.

XS
SM
MD
LG