Ссылки доступа

Минскдаги норозиликлар фонида Сочида Лукашенко ва Путин учрашади


Белорус президенти Александр Лукашенко Минскдан Сочига жўнаб кетди, бу ерда унинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви бўлиб ўтади.

Бу 9 августда бўлиб ўтган сайловдан сўнг Лукашенконинг илк хорижий ташрифидир, сайлов натижалари сохталаштирилганига норозилик сифатида бир ойдан бери Беларусда оммавий норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда.

Белорус муҳолифати сингари Ғарб мамлакатлари кенг қамровли сохтарлаштиришлар бўлганини айтиб, президентлик сайловларининг натижаларини тан олмади. Лукашенконинг мандати 5 ноябр куни якунланади, унинг янги муддати (олтинчи бор) инаугурациясининг санаси аниқ эмас. Белорусс муҳолифати томонидан ташкил қилинган Мувоффиқлаштириш Кенгашининг таъкидлашича, 5 ноябрдан кейин Лукашенкони давлат раҳбари сифатида тан олиб бўлмайди, шу сабабли улар вазиятдан чиқиш йўлида музокоралар бошлашга чақирмоқда. Лукашенко бу таклифни инкор қилмоқда.

Сайловлардан сўнг Путин ғалаба билан Лукашенкони табриклади, етакчилар бир неча бор телефон орқали мулоқотда бўлдилар. Шахсий учрашувлари борасида икки ҳафта муқаддам эълон қилинди.

Белорусснинг расмий БелТа агентлигининг хабар қилишича, музокоралар “яккама якка” форматида бўлиб ўтади, етакчилар "турли соҳалар бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ахволи ва келажакдаги истиқболларини, иттифоқчилик муносабатларини, халқаро муаммоларни ва минтақадаги вазиятни, юзага келган чақириқларни биргаликда бартараф этиш масалаларини муҳокама қилишади". Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ учрашувда интеграция масалалари мухокама қилинишини, аммо бирорта ҳужжат имзоланмаслигини тасдиқлаган эди.

Белорусс муҳолифати ва Ғарб мамлакатлари ҳозирги вазиятда Лукашенко Путинга интеграция масаласида катта ён беришидан хавфсирамоқда, бу ўз навбатида Минскнинг Москвага итоатини кучайтиради. Литва Сейм яқинда резолюция қабул қилди, унда Лукашенко имзолайдиган ҳар қандай халқаро шартномаларнинг қонунийлиги тан олинмаслиги таъкидланади.

Яқинда Bloomberg агентлиги манбаларга таянган ҳолда, Кремль Лукашенко халқ норозиликлари туфайли хокимиятдан кетишига ишонмаслиги, шу билан бирга Кремль сайловлар арафасида Россияни бир неча бор танқид қилган Лукашенкога ишонмаслинини, шу сабабли Москва учун маъқул бўлган талаблар асосида унинг хокимиятдан кетиши учун босим ўтказиши бораида маълум қилди. Кремлда бу мақола юзасидан ҳозирча изоҳ берилмади.

ИИВ Белорусдаги норозилик намойишлари иштирокчилари сонини эълон қилди. Вазирлик маълумотига кўра, митингга чиққанлар сони 22 минг кишидан ошмайди. Кеча жами 774 киши ушланди, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

"13 сентябр куни мамлакатнинг турли аҳоли пунктларида 28 та норозилик акцияси қайд қилинди. Иштирокчиларнинг умумий сони 22 минг кишидан ошмайди ", – дейилади вазирлик хабарида.

Минскдаги Пушкин проспектидан "Дроздов" томон йўл олганлар сони, милиция ҳисобига кўра 15 минг кишини ташкил қилган.

Кеча хуқуқ-тартибот идоралари ҳаммаси бўлиб 774 кишини (уларлан 500 нафари Минскда) қўлга олди. Маъмурий хуқуқ бузилишлар бўйича иш судда кўриб чиқилгунга қадар ҳибсда 544 киши қолмоқда.

XS
SM
MD
LG