Ссылки доступа

Қора -Кеч конида кўчки содир бўлди (видео)


Қора -Кеч конида кўчки содир бўлди (видео)

Эҳтимолий жабрдийдалар ҳақида маълумот берилмади. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиосига Жумгал тумани хокимиАдил Сапаров маълум қилди.

Транспорт ва йўллар вазирлигининг хабарига кўра, кўчки Қора-Кеч тоғ қисмининг Дийқан-Қора-Кеч трассасининг 37 километрида юз берди. Кўчки Қора-Кеч дарёси ўзанини тўсиб қўйди, электрузатиш тармоғини бузди ва мазкур участкадан ўтувчи йўлни беркитиб қўйди. Жумгал тумани Фуқоро мудофааси бўйича комиссияси қарорига кўра, бу участкадан ўтиш хавфли бўлгани боис йўл вақтинча беркитилди.

Айни дамда тупроқ массаси Қора-Кеч дарёсига сизиб бормоқда, деди фавқулотда вазият жойига етиб борган Транспорт ва йўллар вазирлигининг №24 Йўл эксплуатацияси участкаси бошлиғи Зарилбек Моношев. Кўчки оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Қора -Кеч Қирғизистондаги йирик кўмир конларидан бири ҳисобланади. Бу ерда кўмир заҳираси 400 млн тонна дея, таҳмин қилинади. Кўмир конида учта компания – «Шарбон», «Ақ-Жол» ва филиал «Кара-Кече» ГП «Қырғызкомур» Давлат корхонасининг «Қора-Кеч» филиали фаолият юритади. Улар Бишкек шаҳрини, шунингдек Чуй, Таласс, Жалолобод ва Норин вилоятларини кўмир билан таъминлайди.

Қирғизистон ҳар йили камида 2,5 млн тонна кўмир ишлатади. Кўмирнинг асосий қисми Қора-Кечда қазиб олинади. Бишкек шаҳридаги Иссиқлик электр маркази бир йилда 1 млн 140 минг тонна кўмир ишлатади, шундан 680 тоннасиҚора-Кечдан олиб келинади.

XS
SM
MD
LG