Ссылки доступа

COVID-19: Туркман шифокорлари ўз ҳоҳишларига биноан ишдан бўшамоқда


Туркменистан (иллюстративное фото)
Туркменистан (иллюстративное фото)

Азатлиқ радиоси мухбирлари ва мамлакат тиббиёт муассасаларидаги манбаларнинг айтишларича, расман коронавирус ҳолати қайд қилинмаган Туркманистонда COVID-19га чалиниш хавфи ҳамон юқорилигича қолмоқда.

Мамлакатдан келаётган хабарларга қараганда, шифокор ва ҳамширалар коронавирус аломатлари боис шифохонага ётқизилмоқда, айрим тиббиёт ходимлари эса ўз ҳоҳишларига биноан ишдан бўшамоқда.

Туркманободдаги шифохоналардан бирининг Азатлиқ мухбири билан суҳбатлашган шифокорининг айтишича, маҳаллий тиббиёт муассасасининг ходимлари орасида тез-тез COVID-19 аломатлари кузатилмоқда.

«Кўп тармоқли шифохоналарда коронавирус аломатлари билан шифокор ва ҳамшираларнинг келиши кўпайиб бормоқда. Шифохонанинг 62-ёшли хирурги ҳам оғир аҳволда. У реанимацияда суньий нафас олиш аппаратига уланди. Унинг қизи ва ўғли ҳам шифохонага ётқизилди. Юзага келган вазиятдан ҳавотирга тушган бир нечта шифокор, ҳамшира ва санитарка ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди", - дейди шаҳардаги даволаш муассасаларидан бирининг ўз исмини ошкор қилишни истамаган шифокори.

Шу билан бирга тиббиёт муассасаси ходимларининг сўзларига қараганда, мураккаб шароитларда ишлаётган шифокорларга маошлар ўз вақтида тўланмаяпти.

«Лебап кўптармоқли шифохонаси хўжалик ҳисобида ишлайди. Карантин зонаси дея эълон қилингач даромадлар ҳам келмай қўйди. Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланилмаяпти. Ходимларнинг меҳнатига тўлаш учун пул йўқ», - дейди Азатлиқ радиосига клиника ходимларидан бири.

Туркманистон расмийлари мамлакатда бирорта ҳам COVID-19 қайд қилинмаганини айтишади. Шу билан бирга мамлакат шифохоналарига COVID-19 аломатлари бўлган беморларнинг келиши давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG