Ссылки доступа

Қозоғистондаги Карабатан конида ифлослантирувчи моддалар сизиб чиқди


Отирау вилоятидаги Карабатан конида ифлослантирувчи моддалар сизиб чиқди.

14 сентябр, душанба куни ижтимоий тармоқларда Карабатан конида дея эҳтимол қилинган тутуннинг қўзиқоринни эслатувчи фотосуратлари пайдо бўлди. Экология Департаменти раҳбари Алибек Бекмухаметов маҳалий ОАВга маълум қилишича, ҳавога заҳарли моддарлар чиққанлиги борасидаги факт аниқланди. Унинг баёнотига кўра, маъшала NCOC компаниясига тегишли.

«Мутахассисларимиз атмосфера ҳавосининг ифласланиш даражасини аниқлаш мақсадида Карабатан худудидаги санитария зонасида ифлосланган моддаларнинг концентрацисини ўрганмоқда. Прокуратурани хабардор қилдик ва режадан ташқари текширув ўтказамиз», — деди Бекмухаметов.

Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг баёнот беришича, ифлослантирувчи моддалар чиққан ва бу моддалар атмосфера ҳавосида қора тутун изини қолдирган.

Вазирлик матбуот котиби Самал Ибраеванинг хабар қилишича, Отирау вилоят экология департаменти ходимлари кўчма лаборатория билан Карабатан туманига йўл олди.

«Қора тутун манбаси Норт Каспиан Оперейтинг Компани Н.В. компаниясининг “Болашак” Ердаги Нефть ва Газ қурилмаси мажмуаси филиали заводига тегишли қурилма маъшали экани аниқланди», — дея Ибраева ўзининг Facebook’даги саҳифасида масалага ойдинлик киритди.

Унинг сўзларига қараганда, департамент ходимлари томонидан УКПНиГ (нефт ва газга тайёргарлик кўриш комплекс қурилмаси) заводининг санитар-ҳимоя зонасига тегишли ҳудудлар чегарасида атмосфера ҳавоси текширилади.

«Мазкур саноат объектида режадан ташқари текширув ўтказилади, унинг натижалари ҳақида қўшимча равишда маълумот берилади», — деди Ибраева.

NCOC консорциумига «КазМунайГаз» миллий компанияси ва айрим хорижий энергетика компаниялари: Италиянинг Eni, Британ-Нидерландиянинг Shell, Американинг ExxonMobil, Франциянинг Total, Япониянинг Inpex ва Хитойнинг CNPCи киради.

XS
SM
MD
LG