Ссылки доступа

Тожикистон МСК Демпартия етакчисини президентликка номзод сифатида рўйхатга олмади


Саидджафар Усмонзода, председатель Демократической партии Таджикистана
Саидджафар Усмонзода, председатель Демократической партии Таджикистана

Тожикистон Марказий сайлов комиссияси Демократик партиядан президентликка номзоди кўрсатилган Саиджафар Усмонзодани рўйхатга олинишини рад қилди.

Тожикистон сайловлар ва референдумлар Марказий комиссиясининг маълум қилишича, 14 сентябрь куни Комиссия мажлисида Тожикистон Демократик партиясидан Тожикистон президентлигига номзоди кўрсатилган Саиджафар Усмонзоданинг ҳужжатлари кўриб чиқилган. Тақдим қилинган ҳужжатлар Конституциянинг 65 моддаси 3 қисми ва Конституцион Қонуннинг 24 моддаси4 қисми талабларига мос келмагани боисМарказий Сайлов комиссияси унинг номзод сифатида рўйхатга олинишини рад қилди, дейилади МСК хабарида. Қонунга кўра, президентликка кўрсатилган номзод мамлакатдаги сайлаш ҳуқуқига эга фуқороларнинг беш фоизи томонидан қўллаб-қувватланиши керак. Маълум бўлишича, тожик демократларининг номзоди ўзини қўллаб-қувватланиши учун керак бўлган имзоларни тўплай олмаган.

Тожикистон Демократик партияси раиси Саиджафар Усмонзода 14 октябр куни Радио Озоди билан суҳбатда МСК қароридан хабардор эканлигини, аммо бу борада расмий маълумотни олмаганини айтди. Демократлар етакчисининг айтишича, тарафдорлари 285 мингта имзо тўплашга муваффақ бўлган. «Биз барча имзо варақаларини Марказий Сайлов комиссиясига топширдик, комиссия аъзолари қарор қабул қилди», дея баёнот берди Усмонзода.

Саиджафар Усмонзода 1960 йил 4 ноябр куни Фархор туманида ўқитувчилар оиласида туғилган. Мактабни битиргач Усмонзода Тожик Давлат университетининг иқтисодиёт факультетига ўқишга кирди. Диплом олганидан сўнг Усмонзода турли мансабларда – Тожикистон хукумати қошидаги Божхона қўмитасида, Душанбе Ёшлар Иттифоқида, Тожикистон Миллий банки аппаратида ишлади, Турсунзода солиқ полицияси бошлиғи бўлди, Тожик Аграр университети проректори бўлди.

2013 йилдан бери Демпартия раиси лавозимида ишлаб келмоқда. 2006 йил охирларида ТР Адлия вазирлиги Масуд Собировни ТДПнинг янги раиси дея тан олди. Бу Мухамадрўзи Искандаровнинг қўлга олиниши ва қамоққа ташланишидан сўнг юз берди. Ўшанда экспертлар партиянинг сиёсий позициясида жиддий довдирашлар юзага келганини таъкидлаган эди. Шундан кейин ТДП икки қанотга бўлинди, бу қанотларга партия раисининг ўринбосарлари бўлган Саиджафар Усмонзода ва Раҳматулло Валиевлар бошчилик қила бошлади. 2013 йилда Адлия вазирлиги бир ойлик текширув ва ТДП тақдим қилган ҳужжатларни ўрганиб чиққанидан сўнг партиянинг янги Уставини рўйхатга олди ва партия раиси сифатида расман Саиджафар Усмонзодани тан олди.

Усмонзода 2013 йилги президент сайловига ҳам номзодини кўрсатган, аммо етарлича овоз тўплай олмаган эди.

Кўплаб экспертлар Саиджафар Усмонзодани хукуматпараст сиёсатчи сифатила кўради. Бироқ, Саиджафар Усмонзода яқинда Радио Озоди билан суҳбатда бу иддоаларни инкор қилди.

Тожикистонда навбатдаги президентлик сайлови 11 октябрга белгиланган.

Тожикистон сайловлар вареферендумлар Марказий комиссияси беш нафарпрезидентликка номзодни рўйхатга олди. МСКнинг хабар қилишича, давлат раҳбарлиги учун курашиш ҳуқуқига қуйидагилар эга бўлди: Рустам Латифзода – ТожикистонАграр партиясидан, Абдуҳалим Ғаффорзода – Тожикистон Социалистик партиясидан, Эмомали Раҳмон – Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси, Тожикистон Ёшлар Иттифоқи, Тожикистон Халқ Демократик партиясидан, Рустам Раҳматзода — Тожикистон иқтисодий ислоҳатлар партиясидан ва Мирож Абдуллоев — Тожикистон Коммунистик партиясидан.

XS
SM
MD
LG