Ссылки доступа

ЕТТБ собиқ президенти Шавкат Мирзиёевга маслаҳатчи бўлади


Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Чакрабарти Twitterдаги саҳифасида маълум қилди.

“«Мен [президент Шавкат Мирзиёевга] ислоҳотлар дастурини амалга оширишда ёрдам беришни орзиқиб кутаман», — дея ёзган Сума Чакрабарти”,- дея ёзган Чакрабарти.

Шунингдек, у Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг иқтисодий ривожланиш ва самарали бошқарув масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганлигини ҳам маълум қилди.

Сума Чакрабарти 2012 йил июлидан 2020 йил июлигача ЕТТБ президенти бўлиб ишлаган. ЕТТБни бошқаришдан олдин у Буюк Британиянинг Халқаро тараққиёт вазирлиги (2002−2007) ва Адлия вазирлигининг (2007−2012) доимий котиби бўлган.

Жорий йилда Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Сума Чакрабарти “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди.

XS
SM
MD
LG